Жиззахда янги Ахборот-кутубхона маркази очилди

© Хокимият Джиззакской областиВ Джиззаке открыли новый Информационно-библиотечный центр
В Джиззаке открыли новый Информационно-библиотечный центр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2022
Oбуна бўлиш
Янги марказда ўқув, электрон ўқув заллари ҳамда 24 ўринли "Book cafe" бор.
ТОШКЕНТ, 27 авг - Sputnik. Жиззах шаҳрида Шароф Рашидов номидаги вилоят Ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди.
Янги марказда умумий ҳисобда 166 ўринлик 2 та ўқув ва 1 та электрон ўқув заллари китобхонлар хизматига тайёр, дейилган хабарда. Шу билан бирга, китобхонлар учун 24 ўринли “Book Cafe” ҳамда 2 мингга яқин янги бадиий адабиётлар билан таъминланган болалар бўлими ташкил этилди.
Ахборот-кутубхона маркази очилиш маросимида, Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев, АОКА директори ўринбосари Ғайрат Бозоров, Ўзбекистон миллий кутубхонасининг директор ўринбосари Собир Джампўлатов ҳамда вилоят кенг жамоатчилиги, фахрийлар иштирок этишди.
Хабарда айтилишига кўра, олдин вилоят ахборот-кутубхона марказининг умумий китоб фонди 68,8 минг нусха, китобхонлар сони эса 3 598 нафар бўлган бўлса. 2022 йил июн ҳолатига келиб, умумий фонди 90 минг нусхага, фойдаланувчилар сони эса қарийб уч баравар кўпайган, лекин, кутубхонанинг эски биносида бор-йўғи 20 нафар китобхонни сиғдира оладиган 1 та ўқув зали мавжуд бўлган.
Янгиликлар лентаси
0