Ўзбекистон автобуси Қозоғистонда ЙТҲга учради

© Policia.kzГраждане Узбекистана пострадали в ДТП в Казахстане
Граждане Узбекистана пострадали в ДТП в Казахстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2022
Oбуна бўлиш
Ҳодиса натижасида 12 га яқин йўловчи тан жароҳати олиб яқин орадаги шифохонага ётқизилган, қурбонлар йўқ,.
ТОШКЕНТ, 27 авг – Sputnik. ҚозоғистоннингТуркистон вилоятида Ўзбекистон автобуси ЙТҲга учради, деб хабар қилмоқда Қозоғистон нашри.

27 август куни эрталаб соат тахминан 07:18 да Тулкубас туман ИИБ навбатчи бўлинмаси йўл-transport ҳодисаси ҳақида хабар олди. Воқеа жойига етиб келган полиция ходими Шакпак қишлоғи яқинидаги 601 км чорраҳада автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, автобус йўл четига чиқиб кетгани аниқлади.

Текширув чоғида автобус Ўзбекистондан Қирғизистонга йўл олгани ва ичида Ўзбекистон фуқаролари борлиги маълум бўлди. Ҳодиса натижасида 12 га яқин йўловчи тан жароҳати олиб яқин орадаги шифохонага ётқизилган. Қурбонлар йўқ, - дейилган хабарда.
Ҳозирда ушбу факт юзасида Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилиб, воқеанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда. Тулкубас туман ИИБ терговчилари воқеа жойида ишламоқда.
Янгиликлар лентаси
0