АрМИ-2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2022
АРМИ-2022
АРМИ - 2022: VIII Халқаро армия ўйинлари, 13-27 август, 2022 йил.

АрМИ-2022: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

© Министерство обороны УзбекистанаКонкурс "Мастер-оружейник"
Конкурс Мастер-оружейник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йилги халқаро армия ўйинларида 7 та олтин, 10 та кумуш, 5 та бронза медалга сазовор бўлишди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. АрМИ-2022 VIII Халқаро армия ўйинларида Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистонлик ҳарбийлар бу йилги халқаро армия ўйинларининг 21 та йўналишида иштирок этишди ва еттита олтин, ўнта кумуш ва бешта бронза медалга сазовор бўлишди. Бундан ташқари, 22 та шахсий ва жамоавий рекорд ўрнатилди.
Россия АрМИ-2022 да биринчи ўринни эгаллади, кучли учликка Беларусь жамоаси якун ясади.
VIII Халқаро армия ўйинлари 2022 йил 13 - 27 август кунлари бўлиб ўтди. Уларда 37 мамлакатдан 275 та ҳарбийлар жамоаси иштирок этди. Ўйинлар 12 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам ўзбекистонлик ҳарбийлар 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида россияликлардан кейин фахрли 2-ўринни эгаллашган эди.
Янгиликлар лентаси
0