Маккада “Масжид хизматчилари – инсоният элчилари” дастури ишга тушди

© AFP 2023 / Abdel Ghani BashirМусульманские паломники совершают таваф в Большой мечети в Мекке
Мусульманские паломники совершают таваф в Большой мечети в Мекке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2022
Oбуна бўлиш
Дастур доирасида зиёратчилар учун ногиронлик аравачалари бепул етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Саудия Арабистонининг Икки муқаддас масжид ишлари бўйича Бош бошқармаси БМТнинг “Бутунжаҳон гуманитар ёрдам куни” муносабати билан “Масжид хизматчилари – инсоният элчилари” дастурини ишга туширди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастур Макка ва Мадина шаҳарларидаги икки муқаддас масжид ва бошқа жойларда кексалар ҳамда имконияти чекланган инсонларга ўз ибодатларини бажаришда ёрдам бераётган кўнгиллиларни эъзозлашга қаратилган.
Одатда, бундай кўнгилли инсонлар зиёратчилар учун ногиронлик аравачаларини бепул етказиб беришади ҳамда ҳар душанба ва пайшанба кунлари ифторлик тарқатишда иштирок этади.
Бошқарманинг ижтимоий, кўнгиллилар ва гуманитар масалалар бўйича вакили Шайх Холид бин Фаҳад аль-Шалавийнинг айтишича, Саудия Aрабистони бутун дунё бўйлаб муҳтожларга ёрдам бериш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган ишчилар ва кўнгиллиларга ҳурмат бажо келтириш учун “Жаҳон гуманитар ёрдам кунини нишонламоқда”.
Янгиликлар лентаси
0