“Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига овоз бериш вақтинча тўхтатилди

© Sputnik / Амир ИсаевПодпись документа. архивное фото
Подпись документа. архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2022
Oбуна бўлиш
Овоз бериш муддати техник носозликлар туфайли йўқотилган кунлар сонига узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. “Очиқ бюджет” ахборот порталида кузатилаётган техник носозликлар туфайли 29 август соат 18:00 га қадар порталда профилактика ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида “Очиқ бюджет” ахборот порталидан фойдаланиш, жумладан “Ташаббусли бюджет” жараёнлари доирасида лойиҳаларга овоз бериш имконияти бўлмайди.
“Ўз навбатида, “Ташаббусли бюджет” 2-мавсумининг овоз бериш даври техник носозликлар туфайли йўқотилган кунлар сонига узайтирилишини маълум қиламиз. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ҳамда “Ташаббусли бюджет” жараёнларидаги иштирокингиз учун миннатдорлик билдирамиз”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 24 августдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2-мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланди. Мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида республика бўйлаб қарийб 1 триллион 62 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0