Жамият

Тест натижасидан норози бўлган абитуриентлар қандай апелляция беришлари мумкин

© SputnikАбитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы
Абитуриенты во время вступительных экзаменов в вузы  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Абитуриентлар 10 кун муддатда ўз шахсий кабинети орқали апелляция шикоятини беришлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. 27 август куни Ўзбекистонда янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.
Мандат натижаларидан норози бўлган абитуриентлар апелляция бериши мумкин. Давлат тест маркази (ДТМ) директори ўринбосари Сардор Ражабов апелляция бериш тартиби ҳақида маълумот берди.

Апелляция бериш тартиби

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган ва натижасидан норози бўлган абитуриентлар якуний танлов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун давомида апелляция шикояти бериши мумкин.
Абитуриент my.dtm.uz сайтидаги ўз кабинети орқали ариза беради ва унга қайси вақтда ДТМга (Тошкентга) етиб келиш вақти кўрсатилган хабарнома жўнатилади.
Абитуриент хабарномада кўрсатилган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан ДТМга келиши керак.

Апелляция бергандан сўнг қайта тест синовлари ўтказиладими?

Белгиланган тартибга кўра, апелляцияда абитуриентга ўзи ечган тест топшириқлари китоби, жавоблар варақаси берилади.
"Агарда саволга жавобни тўғри белгилаган эдим, лекин менга балл қўшилмаган деб ҳисобласангиз, шу фан эксперти олдига ўтирасиз ҳамда ўз эътирозингизни кўрсатиб ўтасиз. Агарда, эътирозингиз ўринли бўлса, сизга шу савол учун балл қўшилади. Эксперт эса ўз ўрнида ушбу савол бўйича эътирозингизга тўлиқ жавоб беради. Яна бир марта қайтариб ўтаман, апелляция қайта тест синовларини топширади дегани эмас", – дея тушунтирган Сардор Ражабов.
Янгиликлар лентаси
0