Депутатлар Азиз Воитов номзодини қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига маъқуллашди

© Законодательная палата Олий МажлисаОдобрена кандидатура Азиза Воитова на должность министра сельского хозяйства
Одобрена кандидатура Азиза Воитова на должность  министра сельского хозяйства - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Воитов 2020 йил мартидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига Азиз Воитов номзоди маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қонунчилик палатанинг 29 август куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида депутатлар Азиз Воитов номзодини бу лавозимга кўриб чиқиб маъқуллашди.
Воитов мазкур лавозимда 16 июль куни бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига ўтказилган Жамшид Ходжаевнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
Азиз Воитов 1980 йилда туғилган, Тошкент молия институтини (2001 йилда) "Солиқ ва солиққа тортиш" мутахассислиги бўйича битирган ҳамда Олий ишбилармонлик мактабида (2010 йилда) "Бизнес бошқаруви" бўйича таҳсил олган.
У 2000−2017 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида турли лавозимларда, 2017−2020 йилларда "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимларида ишлаган.
Воитов 2020 йилнинг мартидан буён инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0