Нега Россия ҚК ҳарбийлари сони 137 минг нафарга оширилди?

© Sputnik / © Sputnik / РИА Новости / Перейти в фотобанкроссийские военные
российские военные - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Владимир Путин 25 август куни 2023 йил 1 январдан мамлакат Қуролли Кучлари ҳарбийлари сонини 137 минг нафарга ошириш бўйича қарорни имзолади (бу аввалги сонидан 13% га кўп - 1 013 628 ҳарбий хизматчи)
Россия Федерацияси Қуролли Кучлари ҳарбийларининг профессионал-шартномачилар эвазига 13% га оширилиши - миллий хавфсизликка бўлаётган таҳдидларга етарлича жавоб бера оладиган керакли чора-тадбир. Шу билан бирга, Украинадаги махсус ҳарбий операция Россия Қуролли Кучлари штат даражасини ўзгартиришда асосий ва ҳал қилувчи омил эмас.
Россия президенти Владимир Путин 25 август куни 2023 йил 1 январдан Қуролли Кучлари ҳарбийлари сонини 137 минг нафарга ошириш бўйича қарорни имзолади (бу аввалги сонидан 13% га кўп - 1 013 628 ҳарбий хизматчи). Қарорни ижро этиш санаси махсус ҳарбий операция ёки чақирув кампаниясига бағишланмаган. Кремлнинг қарори айнан ҳозирги оператив вазифалар билан эмас, балки ўтган беш йил ичида глобал хавфсизликнинг умумий деградацияси билан боғлиқ (2017 йил 17 ноябридаги қароридан сўнг). Бу муаммога Россиянинг профессионал Қуролли Кучларини ривожлантириш билан жавоб бериши бўлади. Асосий мақсад - Россия Федерацияси ҳудудининг бутун периметри бўйлаб қўшинларнинг юқори жанговар барқарорлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш.
Россия профессионал-шартномачилар эвазига армия ва флоти ҳарбийлари сони оширилиши Европа ва Осиёдаги стратегик йўналишларда керакли вақтда кучлар мувозанатини тиклаш, махсус ҳарбий операция географик чегараларини ўзгартириш ёки махсус операцияни контртеррористик операцияга айлантиришга имкон яратади.
Эҳтимол, кузги референдумдан кейин Россия армиясининг Донбасс, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳудудида бўлиши доимий (муддатсиз) бўлади. Азов ва Қора денгизлар бўйидаги миллионлаб Россия фуқароларини ишончли ҳимоя қилиш учун янги ҳарбий қисмлар ва гарнизонларни шакллантириш керак. Иқтисодий ва логистика нуқтаи назаридан, бу осон иш эмас, Россиянинг давлат бюджетига жиддий тузатишлар киритишни талаб қилади (Қрим тажрибаси бу борада ишонч бағишлайди).
Нима бўлганда ҳам армияга ортиқча юз мингта қўлидан ҳеч нима келмайдиган погонли ёш йигитлар керак эмас. Юз минглаб психологик жиҳатдан барқарор, жисмоний тайёр, ва ижтимоий рағбатлантирилган, ўз ҳаётининг бир неча йилларини қўшинларга хизмат қилишга бағишлашга тайёр мутахассислар керак. Россияда ҳар йили чақирув бўйича 240 минг одам хизмат ўта йди. Булар оддий аскарлар ва маълум тайёргарликка эга заҳирадаги сержантлар. Уларнинг аксарияти 2023 йил 1 январдан бошлаб бўш лавозимларда шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттиришлари мумкин. Хоҳловчилар жиддий танловдан ўтишлари керак бўлади.

Яхши бўлмаган муҳит

Ҳаммаси таққослашда аниқ бўлади. Варшава Польша қўшинларини икки баробарга кўп оширишга қарор қилди, яъни ҳозирги 120 минг “штик”дан 300 минггача. Польша сафарбарлик хизмати раҳбаррининг таъкидлашича, мамлакат армиясида яқин вақтларда 250 минг нафар ҳарбий хизмат қиладиган бўлади ва яна 50 минг нафари - ҳудудий мудофаа қўшинларида хизмат қилади. АҚШдан буюртма қилинган 20 та Abrams M1A2 танклари (SEPv3 версиялари)ни кутмасдан, Польша 1000 та Жанубий Корея танк, гаубица ва самолётни харид қилиш бўйича шартнома имзолади. Польша ҳудудида Ракетага қарши мудофаа тизимининг Америка инфратузилмалари ривожланмоқда.
Қисқа ва тезлик билан Руминия ҳам мустаҳкамланмоқда. Унинг ҳудудида 12,2 млдр.долларга бир нечта ҳарбий базалар қурилади. Американинг Patriot зенит ракета тизимлари ҳамда 5000 нафар ҳарбийдан иборат мотопиёда бригадалари аллақачон хорижий қўшинларга қўшимча тарзда жойлаштирилмоқда. Шимолий Атлантика альянси Россияни Черноморск минтақасида ҳам “жиловлаб турмоқчи”.
“Украина лойиҳаси” нацистларини қуроллантириш учун АҚШ 2014 йилдан буён 15,5 млрд доллар сарфлаган. Ва яқин вақтда Киев режимига 2,98 млрд долларлик “хаки ранглари” янги пакетини етказмоқчи. WallStreet Journal нашри хабарларига кўра, Оқ уй яқин келажакда АҚШнинг Украинага барча ҳарбий ёрдамини америкалик уч юлдузли генерал қўмондонлиги остида ягона миссияга бирлаштириш ниятида. Биз АҚШ глобал ҳукмронликка эришиш (сақлаш) учун Европа ва Украинадан истеъмол қилинадиган восита сифатида мажбурий фойдаланаётганини кўрмоқдамиз.
Шимолий Дакотадан Англияга 18 август куни стратегик бомбардимончи B-52H лардан ташкил топган тўртта оператив гуруҳ йўналтирилган. Америка миссиясининг мақсади сифатида иттифоқчилар билан оператив бирлашишни такомиллаштириш, “бутун Европа бўйлаб” глобал қудратни намойиш этиш кўзда тутилган. B-52H “стратеглари” 2019 йили куз фаслидан буён Британиянинг Фэрвордида мунтазам қўнмоқда. Бундан ташқари, АҚШ “НАТОнинг шарқий флангини мустаҳкамлаш мақсадида” августда Польшага 12 та F-22 Raptor 5-авлод қирувчисини жойлаштирган.
Америкаликлар НАТОнинг шарққа қараб кенгайиши услуби билан Европа хавфсизлиги тизимини барбод қилишмоқда. Бугун эса бу ишни Швеция ва Финляндия эвазига амалга оширишмоқда. Россия-Финляндия чегаралари 1270 км, ва Москва бу ҳудудни барча керакли кучлар ва воситалар, жумладан, зарба авиацияси, Ҳавога ва Ракетага қарши тизимлар, гипертовушли ракета комплекслари билан мустаҳкамлашга мажбур. Шведлар ва финлар энди доимий нишон остида яшашга мажбур бўлади. Аммо бу уларнинг “суверен” танлови.
Коллектив Ғарб Москва 2021 йил декабрь ойида таклиф қилган тенг ва бўлинмас хавфсизлик тамойилларини рад этди, РФнинг АҚШ ва НАТОга билдирган адолатли талабларини (альянс кенгайишинидан воз кечиш, 1997 йил чегараларида Шарқий Европа давлатларидан хорижий қўшинлар ва зарба қуролларни қайтариш каби) менсимади. Мар ойида НАТО мамлакатлари мудофаа вазирларининг фавқулоддаги саммитида Россияни ўз душмани сифатида тан олиб “тарихий қарорни қабул қилишди”. Стратегик концепция альянснинг Мадриддаги саммитида бириктирилган.
АҚШнинг украин “ҳиндулар”нинг қўлиб билан Россияга қарши узоқ муддатли прокси-уруш олиб боришга тайёрлиги америкалик ва уларнинг европалик иттифоқдошларига ҳеч қандай яхшиликни ваъда бермайди. Бундай масъулиятсиз ва тадбирсиз йўналиш коллектив Ғарбга шафқатсиз ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий жазо бўлади. Германия ва Франция қаттиқ турбулентлик шароитида аллақачон “Рамштайн концессияси”дан узоқлашишмоқда, ўз қўшинлари учун қуроллар етишмаётганини айтишмоқда.
Бошқа томондан эса Россия ҳарбий махсус операция майдонларида жанговар ташаббусни сақлаб қолмоқда, Украина Қуролли Кучларининг ишчи кучлари ҳамда НАТО қуролларини муваффақиятли парчаламоқда. Ва Ғарбнинг мислсиз санкцияларга қарамасдан, иқтисодиётни меъёрда сақлаб қолмоқда. Washington Post газетаси таъкидламоқда: “Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар Россия жамиятининг мустаҳкамланишига замин яратди”.
Янгиликлар лентаси
0