Путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш ғоясини қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Александр Поготов / Медиабанкка ўтишЦентр тестирования трудовых мигрантов в Ростове-на-Дону
Центр тестирования трудовых мигрантов в Ростове-на-Дону - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Путин мигрантлар учун мослашув марказларини очиш таклифини қўллаб-қувватлади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Путин Миллатлар ишлари бўйича агентлик раҳбарининг мигрантларнинг ҳудудий ва ижтимоий изоляциясига йўл қўймаслик учун мослашув марказларини яратиш ғоясини қўллаб-қувватлади.
Бариновнинг сўзларига кўра, уни бир нечта ҳудудларда бошлаш режалаштирилган.
"Иқтисодиётга чет эл ишчи кучи оқими керак, аммо, афсуски, бу жараёнлар баъзан муайян ҳудудларда этник-маданий ландшафтни ўзгартиради. Анклавларнинг шаклланиши хавфи мавжуд, этник жиноятлар кўпаймоқда, меҳнат бозорининг айрим соҳалари жуда жиддий босим остида”, - деб тушунтирди Баринов.
"Табиийки, кўп ҳолатларда бу мезбон жамоатчилик, фуқароларимизнинг салбий норозиллик реакцияга сабаб бўлади. Ва бу ерда, ўйлайманки, мигрантларнинг ижтимоий-маданий мослашуви бўйича ишларни кучайтириш жуда муҳим", - дейди агентлик раҳбари.
Президент билан учрашувда муҳожирларнинг яккаланиб қолишининг олдини олиш бўйича янги чора-тадбирлар комплекси устида иш бошлангани, бунинг учун жамоат ва диний ташкилотларни жалб қилиш зарурлиги ҳақида гапирилди.
Ўз навбатида, Владимир Путин ушбу жараённи муҳожирларнинг ватанидан бошлаш муҳимлигини таъкидлади.
“Ҳамкасбларимиз бунга рози, улар қўшилишга тайёр. Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам – марҳамат, ҳаммаси завқ билан буни қилишяпти. Биз у ерда фақат фаолроқ бўлишимиз керак. Улар одамлар бу ерга келганида мослашган бўлишини, яъни маданиятимиз, тилимиз, Россия қонунчилигини билиши кераклигини яхши тушунади”, – дейди президент.
Янгиликлар лентаси
0