Россияликлар сентябрда саёҳат қилиш учун Ўзбекистонни танлашмоқда

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь Бухары
Повседневная жизнь Бухары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон россияликлар саёҳат қилишни режалаштираётган мамлакатлар орасида Таиланд ва БААни ортда қолдирган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон россияликлар сентябрь ойида саёҳат қилиш учун танлаётган энг машҳур мамлакатлар бешлигига кирди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига “One Two Trip” саёҳатларни режалаштириш хизмати матбуот хизмати маълум қилди.
Хизмат маълумотларига кўра, 1 сентябрдан 30 сентябргача банд қилинган авиачипталар шуни кўрсатяптики, россияликлар анъанага биноан биринчи навбатда дам олиш учун Туркияни танлашмоқда. Бу йўналишга банд қилинган чипталар 17 фоиздан зиёдни ташкил этади. Арманистон 15 фоиз билан иккинчи ўринда. Учинчи ўринда Қозоғистон (8 фоиздан зиёдроқ), тўртинчи поғонада эса 7,5 фоиз билан Ўзбекистон жойлашган. Шу тариқа, Ўзбекистон россияликлар орасидаги оммабоп йўналишлар бўйича Қирғизистон (6,7 фоиз), Таиланд (4,6 фоиз) ва Бирлашган Араб Амирликларини (2,8 фоиз) ортда қолдирган.
Аниқлик киритилишича, Ўзбекистонга самолёт чиптасининг ўртача нархи 18,2 минг рублни (бир томонга) ташкил этган.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июль ойларида 2,4 миллион чет эл фуқаролари туристик мақсадларда мамлакатга келган. Шулардан 247,2 минг нафари Россиядан. Республикага россиялик сайёҳлар оқими ойдан ойга ошиб бормоқда. Масалан, апрель ойида Ўзбекистонга 29 минг россиялик сайёҳ келган бўлса, июль ойига келиб улар сони 61 мингдан ошиб кетди.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов Москвадаги “Саёҳат қил!” форумида мамлакатга россиялик сайёҳлар оқими сезиларли ошиб бораётганини таъкидлаган эди. 2022 йилнинг биринчи ярмида Россиядан ЎЗбекистонга келган сайёҳлар сони 2,5 бараварга ошган.
Аввалроқ Россия туроператорлари ассоциацияси (АТОР) россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга қизиқиши ортаётганини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0