Россиянинг ислом давлатлари билан ҳамкорлиги юксалиб бормоқда - Лавров

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишОткрытие Казанского глобального молодежного саммита
Открытие Казанского глобального молодежного саммита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Лавров Россия ислом давлатлари билан ҳамкорликни оширишга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Россия ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) давлатлари ўртасидаги муносабатлар юксалиб бормоқда, Россия улар билан тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатлар асосида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр, деди ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозон глобал ёшлар саммити иштирокчиларига табригида.
Саммитнинг ялпи мажлисидаги табрикни Россия Ташқи ишлар вазирининг мусулмон давлатлари ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили, ТИВнинг махсус топшириқлар бўйича элчиси Константин Шувалов ўқиб эшиттирди.
"Россия ва ИҲТ ва унга аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатлар юксалиб бормоқда. Биз улар билан тенг ҳуқуқлилик ва ъзаро манфаатдорлик, маданий ва цивилизациявий ўзига хосликни ҳурмат қилиш ҳамда ривожланиш йўлларини мустақил белгилаш ҳуқуқи асосида ҳамкорликни оширишга тайёрмиз", - дейилган табрик сўзида.
Россия Ғарб томонидан ўзининг сохта қадриятларини кенг жорий этишини, зз суверенитетини ҳимоя қилувчи мамлакатларни яккалаб қўйишга уринишларини, уларга қарши блоклар ва иттифоқлар тузишни қабул қилмайди.
Лавров Россиянинг Қозон шаҳрининг мусулмон давлатларида ёшлар сиёсатига бағишланган форум ўтказиш учун танланиши Россиянинг ИҲТга аъзо давлатлар билан алоқалари кўп қиррали эканидан, бу ҳамкорлик халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватланаётганидан далолат беришини таъкидлади.
27-30 август кунлари Қозон шаҳрида Қозон глобал ёшлар саммити бўлиб ўтмоқда. Унда ИҲТга аъзо давлатлар Ёшлар ишлари ва спорт вазирлари, Фавқулодда ва Мухтор элчилар, ИҲТ давлатларининг Бош консуллари, ёшлар ташкилотлари етакчилари, ёшлар сиёсати билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар вакиллари, фикр етакчилари, ёш тадбиркорлар ва жамият вакиллари иштирок этмоқда. Саммитга Жазоир, Бангладеш, Бенин, Миср, Индонезия, Ироқ, Эрон, Қозоғистон, Камерун, Нигер, Канада, Баҳрайн Қироллиги, Ливан, Ливия, Малайзия, Марокаш, БАА, Уммон , Покистон, Фаластин, Саудия Арабистони, Туркия ва бошқалар - жами 50 мамлакатдан 300 дан ортиқ киши ташриф буюрди.
Янгиликлар лентаси
0