Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиш маросимида иштирок этади

© ИА "Дунё"Президент Шавкат Мирзиёев поздравил граждан Узбекистана с Днем дружбы народов.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил граждан Узбекистана с Днем дружбы народов. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бронзадан Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали ясалган. Баландлиги қарийб 25 метр.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бугун президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда ва давлат арбоби Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Февраль ойида давлат раҳбари Урганчда қурилаётган Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ишлари билан танишган эди. Мажмуа шаҳарнинг Ал-Хоразмий ва Ислом Каримов кўчалари кесишмасидаги қарийб 8 гектар майдонда барпо этилган.
Бронзадан Жалолиддин Мангубердининг от устида қилич тутиб турган ҳайкали ясалган. Унинг асоси билан бирга жами баландлиги қарийб 25 метр бўлиб, узоқдан ҳам кўриниб туради. Уни ясашда россиялик мутахассислар ҳам ўз ҳиссаларини қўшишган.
"Бу ер билим, маънавият, ғурур маскани бўлиши керак. Келганлар айланиб, ҳордиқ чиқариши билан бирга Мангуберди бобомиз ҳаётини яққол тасаввур қилиши, бундан руҳ олиши керак. Хиёбон бўйлаб унинг жанглари, қаҳрамонликлари ҳақида лавҳлар ёзиб қўйиш мумкин. Бу тарихни ва чет тилларини яхши билган гидлар тайёрлаш ҳам зарур", - дея таъкидлаган эди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот учун, Жалолиддин Мангуберди Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги ҳукмдори (1220-1231) ва машҳур саркарда. У “миллий қаҳрамон”лардан бири ҳисобланади.
1999 йили мамлакатда Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги кенг нишонланган.
Ўзбекистонда унга атаб бир нечта ҳайкаллар ўрнатилган, Хоразм вилоятида Жалолиддин Мангубердига бағишланган мемориал мажмуа қурилган.
1999 йил Жалолиддиннинг 800 йиллик юбилейига бағишланган 25 сўмлик юбилей тангалар муомалага киритилган.
Янгиликлар лентаси
0