Тожикистон статистика агентлиги Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда

© Фото: Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматиТожикистон статистика агентлиги делегацияси Ўзбекистонга келди
Тожикистон статистика агентлиги делегацияси Ўзбекистонга келди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2022
Oбуна бўлиш
Тожикистон статистика агентлиги делегацияси Паркент туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида синов тариқасида ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнлари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Тожикистон президенти администрацияси ҳузуридаги статистика агентлиги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Усмон Абдурасулов маълум қилди.
9 нафар вакилдан иборат қўшни мамлакат делегацияси бир ҳафта мобайнида Ўзбекистонда бўлишди. Ташриф чоғида улар Тошкент вилояти Паркент туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида синов тариқасида ўтказилаётган рўйхатга олиш жараёнлари билан танишди.
“Бу ташрифнинг асосий мақсади уй хўжаликларида ўтказиладиган аҳоли даромадлари танланма кузатувлари бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганишдан иборат. Шунингдек, иш жараёнида қўлланилаётган техника ва технологиялар, жумладан, аҳолини рўйхатга олишда планшетлар қўлланилаётгани биз учун янги тажриба бўлди”, - деди Тожикистон статистика агентлиги бўлим бошлиғи Ворис Муродов.
Делегация аъзоларига “Уй хўжаликлари танланма кузатувларини ўрганиш ва камбағаллик мониторингини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида маълумотларни тўплаш дастурини янгилаш, статистик маълумотлардан кенг фойдаланиш ва ўзаро тажриба алмашиш бўйича маълумотлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш мақсадида, уй хўжаликлари танланма кузатувларида ҳам ҳудудга чиққан ҳолатда бевосита жараёнларда қатнашиб, аҳоли ва регистраторлар билан суҳбат қилишди.
Томонлар келгусида ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.
Янгиликлар лентаси
0