Бугун қандай об-ҳаво кутилмоқда

© pexels.com/Brett SaylesМалооблачная и теплая погода
Малооблачная и теплая погода - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Бугун кундуз куни республика бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Республика бўйича шамол 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати +30-35 даражани ташкил этади.
Пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат +33-35 даража бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли ҳудудларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +23-28 даража бўлади.
Янгиликлар лентаси
0