Насиба Абдуллаевага “Озарбайжон халқ артисти” унвони берилди

© Foto : Соцсети Насибы АбдуллаевойПевица Насиба Абдуллаева
Певица Насиба Абдуллаева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган бир гуруҳ Ўзбекистон маданият арбобларини мукофотлади.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаевани "Озарбайжон халқ артисти" фахрий унвони билан мукофотлади. Тегишли фармон унинг расмий сайтида чоп қилинган.

"Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантиришга қўшган хизматлари учун Насиба Меликовна Абдуллаевага "Халқ артисти" фахрий унвони берилсин", - дейилган ҳужжатда.

Бундан ташқари, Озарбайжон раҳбари бир гуруҳ Ўзбекистон маданият арбобларини "Достлуг" ("Дўстлик" ) ордени билан тақдирлаган.
Ўзбекистон халқ артисти, созанда Абдуҳошим Исмоилов, Тошкентдаги Озарбайжон маданий маркази фаоли, сирдарёлик озар шоири Носирли Али Ҳайдар ўғли, Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев бу орденга лойиқ кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Р. Бейбутов номидаги Озарбайжон давлат мусиқа театри вокалисти Маммадова Гулянақ Закир қизини "Ўзбекистон халқ артисти" фахрий унвони билан тақдирлаган эди. Яна уч нафар Озарбайжон арбоблари “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0