Ўзбекистон энг кўп импорт қилаётган озиқ-овқатлар маълум бўлди

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПшеница
Пшеница - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп буғдой импорт қилган.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп буғдой импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, дастлабки етти ойда мамлакатга жами 422,4 млн долларга тенг бўлган буғдой импорт қилинган. Буғдой асосан Қозоғистон ва Россиядан кириб келган.
Озиқ-овқат импортида юқори улушга эга бўлган маҳсулотлар:
Буғдой – $422,4 млн;
Шакарқамиш – $251,7 млн;
Маргарин маҳсулотлари – $173,3 млн;
Қорамол гўшти – $116,4 млн;
Буғдой уни – $72,7 млн;
Какао ва шоколад – $61,5 млн;
Картошка – $57,2 млн;
Сут маҳсулотлари – $45,4 млн;
Болалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари – $41,8 млн;
Банан – $29,4 млн;
Чой – $27 млн;
Парранда гўшти – $25,4 млн;
Маккажўхори – $22,6 млн;
Кофе – $17 млн;
Қандолат маҳсулотлари – $14,3 млн.
Плодоовощная продукция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2022
ЕОИИ ўзини қай даражада озиқ-овқат билан таъминлай олади?
Янгиликлар лентаси
0