Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади

© Энергетика вазирлиги Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Озарбайжон энергетика соҳасида ҳамкорлик қилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Озарбайжон қайта тикланувчи энергия манбаалари ҳамда инвестициялар соҳасида ҳамкорлик қилишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Тошкент ва Боку энергетика соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича йўл харитасини имзолади. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.
“Йўл хартаси” Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев ва Озарбайжон Республикаси Энергетика вазири Парвиз Шаҳбоз томонидан имзоланди.
Ҳужжатга асосан, 2022-2023 йиллар давомида томонлар мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишда тегишли танловларда иштирок этишга таклиф қилиш, хусусий инвестициялар ҳисобидан янги иссиқлик электр станцияларини қуриш соҳасида билим ва илғор тажриба алмашади.
Шунингдек, ўзаро инвестицияларни рағбатлантириш, энергия (электр энергияси ва табиий газ) бозорларини либераллаштириш ва яратиш, хусусийлаштиришда томонларнинг иштирокини таъминлаш ва хусусий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирлари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш назарда тутилган.
“Ўзбекнефтгаз ва “SOCAR” компанияси кимё ва нефт-газ маҳсулотларини экспорт/импорт қилиш бўйича қўшма тадбирлар ташкил этилади. “SOCAR” билан Озарбайжон ҳудудида геологик қидирув ва углеводородларни қазиб олиш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятлари ҳам ишлаб чиқилади”, дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0