Қорақалпоғистон воқеалари сабабли қамалганларнинг айримларига енгиллик берилиши мумкин

© Пресс-служба Генеральной прокуратуры УзбекистанаГенеральная прокуратура Узбекистана
Генеральная прокуратура Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолишганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдирган.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Қорақалпоғистонда июль ойи бошида содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия аъзолари Жўқорғи Кенгес билан биргаликда Бош прокуратурадан баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришни сўради.
Қайд этилишича, яккама-якка шаклда ўтказилган суҳбат давомида улар вазиятни яхши англамаган ҳолда ёлғон ахборотлар таъсирига тушиб қолишганини ва содир этган қилмишига чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдирган. Айниқса, аёллар фарзандларини жуда соғинишганини ва бўлиб ўтган воқеалардан тўғри хулоса чиқаришганини маълум қилишган.
Комиссия маълумотига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Комиссия аъзолари томонидан шакллантирилган рўйхатдаги шахсларга маҳаллий туман кенгашлари депутатларини жамоатчилик кафиллиги асосида бириктириш таклифини қўллаб-қувватлаган.
“Юқоридагилардан келиб чиқиб, Комиссия ва Жўқорғи Кенгеси томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқароларга инсонпарварлик тамойили асосида қамоқ эҳтиёт чорасини жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилишини сўраб Бош прокуратурага таклиф киритилди”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Комиссия тегишли Низомга мувофиқ, Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларни ўрганишда мустақил ва давлат идоралари томонидан унинг фаолиятига аралашувига йўл қўймаган ҳолда аҳоли ва жамоатчилик фикрини ўрганишга зарур деб билган ҳар қандай ҳолат ва маълумотларни олиш ҳуқуқига эга.
Янгиликлар лентаси
0