Трамп 2020 йилги президент сайлови натижаларини бекор қилишга чақирди

© AFP 2023 / CHIP SOMODEVILLAБывший президент США Дональд Трамп
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Трамп Федерал қидирув бюросининг Хантер Байденнинг ноутбук ҳикоясини “кўмиб ташлаш” қарори туфайли янги сайлов ўтказишни талаб қилди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини зудлик билан бекор қилишни ва Федерал қидирув бюросининг Хантер Байденнинг ноутбук ҳикоясини “кўмиб ташлаш” қарори туфайли янги сайлов ўтказишни талаб қилди.
2020 йил октябрь ойида “The New York Post” АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг ўғли Хантернинг ноутбукида топилгани айтилган ёзишмалар асосида бир қатор материалларни чоп этди. Маълумотларга кўра, ноутбук кейинчалик ФҚБ томонидан мусодара қилинган. “Daily Mail” нашрининг ёзишича, ноутбукда топилган фотосуратлар кичик Байденнинг гиёҳванд моддалар савдоси ва фоҳишалик соҳасидаги жиноий ҳаракатларга алоқадорлигини кўрсатиши мумкин.

“ФҚБ,акс ҳолда “Трамп 2020 йилги президентлик сайловларида осонлик билан ғалаба қозонишини” билиб, сайлов олдидан Хантер Байден ноутбукининг ҳикоясини кўмиб ташлади”, - деб ёзди Трамп Truth ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

Унинг қайд этишича, бу каби ҳаракатлар “фирибгарлик” ва “сайловга аралашиш”га мисол бўла олади.

“Ечим ҳақиқий ғолибни аниқлаш ёки ҳеч бўлмаганда 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилиш ва дарҳол янгисини ўтказишдир”,- деб таклиф қилди Трамп.

Янгиликлар лентаси
0