Украина ҚК келажаги: афғон учувчилари, словак МиГлари ва Польшага қочиш...

© AP Photo / Rahmat GulСамолет афганских ВВС
Самолет афганских ВВС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2022
Oбуна бўлиш
Афғонлаштирилган Украина ҳаво кучлари бир ҳафта ичида "демилитаризация" қилиниши ёки украин қўшинларининг Польшага (Словакия, Венгрия, Руминия)га қочиши билан якунланиши муқаррар. Америкалик ва америкапараст миллий армияларнинг Қобул ва Сайгондаги таназзули каби.
Афғонистон тажрибаси америкаларга сабоқ бўлмади. Вашингтонда бир неча доллар ва технологик жиҳатдан эскирган қуролларни қўғирчоқ Киев режимига етказиб бериш орқали Россия - дунёдаги биринчи ядро державасини мағлуб этиш мумкинлигига ишонишмоқда.
Украина Ҳарбий-Ҳаво Кучларини қайта таъминлаш учун АҚШ Словакиядан келган эски МиГ-29 реактив қирувчи самолётлари ва турли мамлакатларда учратиш мумкин бўлган бошқа совет давридаги самолётлар учун “турбовинтли” афғон дизертир учувчиларини қайта тайёрламоқда. АҚШнинг билвосита ҳарбий ёрдами Киев режимининг ҳалокатини вақтинча кечиктиради, аммо махсус ҳарбий операциянинг якуний натижасига таъсир қилмайди.
Россия ҳарбий-дипломатик манбасининг 29 август куни журналистларга хабар беришича, Украина собиқ ҳаво кучларининг ёзги квалификациялашган таркиби - МиГ-29, Су-27 ва Су-25 лар Россия Ҳаво-Космик Кучлари ва Ҳавога қарши мудофаа кучлари воситаларининг самарали ҳаракатлари билан деярли йўқ қилинган.
Ўтган суткада Запорожск вилояти ва Донецк Халқ Республикасида иккита украин Су-25 штурмовиклари уриб туширилди. Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён 276 самолёт, 148 та вертолёт ва 1832 учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинган. Бу УҚК нинг 500 дан ортиқ учувчилари ҳалок бўлганини англатади.
Уларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида Украина президенти Владимир Зеленский Харьков ҳарбий институтининг ўқиши тугалланмаган курсантларини жангга ташлади. Уларни биринчи, иккинчи парвозданоқ (Гитлерюгенднинг 17 ёшли ўсмирлари тарихини эсланг) йўқ қилишган. Украина ҳаво кучларининг ҳалокатли йўқотишларини тўлдириш учун Ғарб мамлакатлари Польша ва бошқа Шарқий Европа мамлакатларидаги совет самолётлари учувчиларини шартнома бўйича ёллашга ҳаракат қилишди, бироқ бу самарасиз бўлди.
Бугун Пентагон Украина Қуролли Кучлари учун бир йил аввал АҚШ ва бошқа мамлакатларга қочиб кетган афғон учувчиларини тўпламоқда. Уларни қайта ўқитиш Калифорнияда бошланади. Аммо, афғон учувчилари Украинадаги ҳарбий театрдаги вазиятни асло ўзгартира олишмайди.
Америка стандартлари бўйича яратилган афғон армияси 2021 йил август ойида худди қумдан ясалган уй каби сочилиб кетди: афғон учувчилари жанговар машиналарда толиблардан қўшни мамлакатларга чиқиб кетишди. Украина ҳимояси учун Пентагоннинг бундай “мутахассислар”ни жалб қилишини фақатгина аламзадалик ёки реалликдан узоқлашиш деб аташ мумкин.
Афғонлар ўз ватанларида турбовинтли EMB-312 Tucano (битта пропеллерли) штурмовикларида учишган. Бундай самолёт бошқарган учувчини МиГ-29 ёки Су-25 реактивларига ўтказиш жуда мураккаб, деярли имконсиз. Россия махсус ҳарбий операциялари зоналарида афғон “мутахассислари” узоқ парвоз қила олишмайди.

Реалликка қайтиш

Бразилиянинг енгил Tucano штурмовиклари машғулот машинаси сифатида яратилган ва полиция (повстанцияга қарши) операцияларда душманнинг ҳавога қарши мудофаа қирувчиларисиз енгил штурмовикдек фойдаланилган.
Tucanoнинг жанговар радиуси - 550 км, фойдали юклама- 1500 кг (пушка, пулемёт, авиабомбалар), крейсер тезлиги- 500 км/соат. Афғон армиясида қирувчи авиация бўлмаган. Таққослаш учун, МиГ-29 нинг ер сатҳидаги тезлиги - 1500 км/соат, максимали - 2450 км/соат.
Қирувчи самолётни бошқарадиган учувчи учун бошқарувнинг умуман бошқача кўникмалари керак бўлади. Устига - устак, Украина МиГ-29ларининг комплекс қуролланиши яқинда Американинг радиолокацион бошқарувга қарши, узоқлиги 48 кмгача бўлган AGM-88 HARM ракеталари билан интеграциялашган. Ракеталарни бошқариш учун электроника ҳамда душманнинг ҳавога қарши мудофаа воситаси яқинлашганда маҳорат билан бошқарувни талаб қилади. Афғонларнинг толиблардан олган тажрибалари эса бунда наф келтирмайди.
Американинг Air Force Magazine нашри ёзишича, совет самолётларидан ғарбда ишлаб чиқарилганларига ўтиш учувчилардан фикрлашни ўзгартириш ва бошқа тактикани ўзлаштиришни талаб қилади. Бу осон эмас. Руминия ҳарбий-ҳаво кучлари F-16 самолётларига ўн йил аввал ўтишган эди. Ва учувчилари ҳамон талаб қиладиган даражага етишгани йўқ. Ҳамма нарсани пулга сотиб олиб бўлмайди. Россия махсус операцияси шароитида Киевнинг мамлакат Қуролли кучларини қайтадан созлашга асло имкон йўқ.
Словакия мудофаа вазирининг хабар беришича, қуроллар сафидан чиқарилган МиГ-29 август сўнггида - сентябрь бошида Украинага етказилади (сотилади). Самолётлар жўнатиш учун тайёр бўлган, фақат расмиятчиликлар қолган. Яқин вақтда Украина қирувчилар парки самолётларга тўлади. Бироқ, пул ва эскирган металл ўз-ўзидан жанг қила олмайди, учувчиларсиз уча олишмайди ҳам.
Киевга 11 та словак МиГ-29 қирувчиларини етказиш - янги қурбонлик акти. Украинада бу машиналар ҳеч қаерга жойлаша олмайди, асосий базалар вайрон қилинган, ҳар битта аэродром Россия ракета комплексларининг таъсир доирасида турибди. Ўнта словак МиГ лар хорижий экипажлари билан ҳафта мобайнида “демилитаризация” қилиниши мумкин. Ҳаттоки ғарбий Украина вилоятларида янги аэродром жиҳозлашса ҳам.
Ровен вилоятида УКҚ объектларидан портлаш овозлари тинмаётир. У ерга сўнгги кунларда НАТО қуроллари жойлаштирилган ва Харьков яқинида ҳамда Славян-Краматорск агломерацияси ҳудудида ўтказиш учун жамланган кучлар жалб қилинган эди.
Қўшма Штатлар ва қарийб 50 та бошқа мамлакатлар технологик жиҳатган эскирган НАТО қуролларини етказиб Украинага армияни мустаҳкамлашда “ёрдам беришмоқда”. Шу билан биргаликда Киев режимига Американинг F-16 қирувчиларини етказиб бериш лойиҳаси Конгрессда овоз бериш бекор қилиниши билан қолиб кетди (лойиҳа украин учувчилари ва техникларини қайта ўқитиш учун 100 млн ажратишни назарда тутади). Бундан ташқари, Вашингтон томонидан назорат қилинмаган, Европада ҳарбий кучайиш хавфи юқорилиги ва АҚШнинг Шимолий Америка ҳудудига тўғридан-тўғри ҳарбий таҳдидлар туфайли жараён олдинга силжимаяпти. “Қарор қабул қилиш” марказлари Киевда эмаслиги ҳаммага кундек равшан.
АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий ёрдами УҚК вақтинчалик ҳалокатни олдини олишга ёрдам беради бироқ, махсус операция якуний натижаларига таъсир қилмайди. Украина ҳаво кучларининг малакали учувчилар таркиби йўқ қилинган. Ғарбда Киев режими учун қуроллар тугаб бормоқда.
УҚК ни “афғонлаштириш” вайронгарчилик ва украин қўшинларининг Польшага (Словакия, Венгрия, Руминия) га қочиши билан якунланиши муқаррар. Америкалик ва америкапараст миллий армияларнинг Қобул ва Сайгондаги таназзули каби.
Янгиликлар лентаси
0