АҚШ Афғонистон урушидаги мағлубиятини тан олиши керак – Россия элчихонаси

© AFP 2023 / Hoang Dinh Nam Американские солдаты в Афганистане
Американские солдаты в Афганистане  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, америкалик солиқ тўловчиларнинг триллионлаб долларлари беҳуда кетган, Афғонистон учун эса АҚШ ҳарбий кампанияси фожиа бўлган.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Вашингтон Афғонистон уруши АҚШнинг мағлубияти билан якунланганини тан олиши керак. Бу ҳақда РоссиянингАҚШдаги элчихонаси маълум қилди.
“Ишончимиз комилки, Вашингтон афғон уруши АҚШнинг мағлубияти билан якунланганини тан олиши керак. Қолаверса, бу Осиё давлатига муаммо ва ёлғон умидларнинг барбод бўлишидан бошқа ҳеч нарса келтирмади”, дейилади элчихона баёнотида.
Қайд этилишича, америкалик солиқ тўловчиларнинг триллионлаб долларлари беҳуда кетган, Афғонистон учун эса АҚШ ҳарбий кампанияси фожиа бўлган.
“Бир йилдан сўнг Афғонистонда 20 йиллик қуролли тўқнашувдан ҳам ҳалокатлироқ бўлиш хавфинитуғдирувчи гуманитар фалокат авж олди”, дейилади элчихона хабарида.
2020 йилда Қўшма Штатлар Қатар воситачилигида Доҳада толиблар билан тинчлик шартномаси тузди, унга кўра барча хорижий қўшинлар Афғонистондан олиб чиқилиши керак эди. Ўзидан олдинги президент Дональд Трампнинг деярли барча ташқи сиёсат қарорларини кўриб чиққан АҚШ президенти Жо Байден 2021 йил апрелида 1 майга қадар Қўшма Штатлар Афғонистондан қўшинларини олиб чиқишни бошлашига ваъда берган эди. Кейин бошқа барча НАТО давлатлари ўз контингентларини олиб чиқиб кетишларини эълон қилди.
Натижада Ғарб коалицияси ёз охиригача мамлакатни тарк этди, охирги Америка аскари 31 август куни Афғонистон ҳудудидан кетди.
Янгиликлар лентаси
0