Дунёда

Дунё сиёсатчилари Горбачёвни қандай инсон деб биларди

© Sputnik / Ф. де Боннвиль / Медиабанкка ўтишГенеральный секретарь ЦК КПСС Михаил Горбачев с супругой Раисой во время пребывания во Франции (2-5 октября 1985 года).
Генеральный секретарь ЦК КПСС Михаил Горбачев с супругой Раисой во время пребывания во Франции (2-5 октября 1985 года). - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Собиқ Иттифоқ давлатларида Горбачевни СССР парчаланиши ва ундан кейин содир бўлган оғир инқироз йилларининг сабабчиси деб билишади, лекин Ғарб давлатларида Горбачёв ҳақида аксарият ижобий фикрда.
ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Собиқ СССР президенти Михаил Горбачёвнинг вафоти муносабати билан РИА Новости ахборот агентлиги дунёнинг таниқли сиёсатчилари собиқ раҳбар ҳақида айтган фикрларини эсга олди.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш умумжаҳон ташкилот номидан СССР собиқ президенти оиласи аъзоларига таъзия билдирди. Шунингдек, "Горбачёв Совуқ урушни тинч йўл билан тугатиш учун энг кўп ҳаракат қилган инсон эди", деб эслади БМТ Бош котиби.
АҚШ президенти Жозеф Байден 2009 йилда "Горбачёвни ажойиб қарашларга эга одам" деб атаган эди ва у билан учрашиш ҳақида илиқ сўзлар айтган эган.
АҚШнинг собиқ давлат котиби Кондолиза Райс собиқ президент ҳақида "Горбачёв халқ ҳаётини яхшилашга ҳаракат қилди" деган эди.
Америкалик таниқли актёр Арнольд Швартсенеггер интервьюлардан бирида "Горбачёвни дўст дейиш бахтига муяссар бўлганидан хурсанд" эканини айтиб ўтган эди.
Франция президенти Эммануэль Макрон айтишича, "Горбачёвнинг Европада тинчликка содиқлиги тарихни ўзгартирган". (Берлин деворининг қулаши, СССР қўшинларининг Шарқий Европадан олиб чиқилиши)
Британия бош вазири в.б. Борис Жонсон "Горбачёвнинг жасорати ва ҳалоллигига қойил қолган".
Италия собиқ бош вазири Берлускони эса "Горбачёвнинг қарашлари ва хотиржам мулоҳазаларини соғинишини" айтиб ўтган эди.
АҚШнинг СССРдаги собиқ элчиси Метлок Горбачёвни муваффақиятсизликлар учун эмас, эришган ютуқлари учун эслашга чақирди. АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Макфол эса – "тарих ривожини ундан-да ижобий ўзгартирган одамни" тасаввур қила олмаслигини айтган.
Горбачёвнинг замондоши ва ҳамкасби Рональд Рейган учун ҳисоботлар тайёрлаган собиқ Марказий разведка бошқармаси таҳлилчиси Макговерн Горбачёвни "замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамони" деб билади.
АҚШ молия вазирининг собиқ ёрдамчиси Робертснинг айтишича, Горбачёвнинг хатоси - НАТОни кенгайтирмаслик ҳақидаги ваъдаларга ишониши бўлган.
"Горбачёвнинг хатоси Вашингтонни нотўғри тушуниш эди. Американинг амалдаги президенти тузган битимни унинг вориси рад этиши мумкин. Ҳатто имзоланган ҳужжатлар бўлса ҳам. Коррупциялашган Клинтон режими НАТОни Шарққа кенгайтирмаслик ҳақидаги келишувлар ҳеч қачон бўлмаган деб эълон қила олди", - деди Рейган маъмуриятида ишлаган Робертс.
Сиёсатшунос Сергей Станкевич Михаил Горбачёвни миллий ва жаҳон тарихини тубдан ўзгартирган “монументал шахс” деб атади.
“У қилиши мумкин бўлган кўп ёмон ишларни қилмади. Аммо агар у бироз қатъиятли бўлганида, у янада кўпроқ яхши ишлар қилиши мумкин эди. Энди у аллақачон тарихга тегишли, вақт ҳамма нарсани ўз ўрнига қўяди", - деди Станкевич.
Эслатиб ўтамиз, собиқ СССРнинг биринчи ва ягона президенти узоқ давом этган касалликдан кейин ўтган тунда 91 ёшида вафот этди.
Янгиликлар лентаси
0