Россия

Михаил Горбачёв 91 ёшида вафот этди

© Sputnik / Юрий АбрамочкинГорбачев
Горбачев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сиёсатчи Москвадаги Новодевичя қабристонида рафиқаси ёнига дафн этилади.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. СССРнинг биринчи ва охирги президенти Михаил Горбачёв 30 август куни 91 ёшида вафот этди.
Қайд этилишича, сиёсатчи Москвадаги Новодевичий қабристонида рафиқаси ёнига дафн этилади.
"Собиқ президент 2020 йилда, “коронавирус пандемиясининг энг бошида” касалхонага ётқизилган. Шу кунгача у Марказий клиник шифохонасида врачлар назоратида бўлган", дейилади хабарда.
Михаил Горбачёв 1931 йил 2 мартда туғилган. У 1990 йил 15 мартдан 1991 йил 25 декабргача СССРнинг биринчи ва охирги президенти бўлган. Шунингдек, КПСС Марказий Қўмитасининг охирги Бош котиби ва СССР Олий Кенгаши Президиумининг раиси лавозимларида фаолият олиб борган.
Янгиликлар лентаси
0