Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия ҳарбийлари ЗАЭС яқинида Украина дронини уриб туширди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишЗапорожская АЭС находится под контролем российских военных
Запорожская АЭС находится под контролем российских военных - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россия ҳарбийлари Запорожье атом электр станцияси яқинида Украина дронини уриб туширди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Россия ҳарбийлари Запорожье атом электр станцияси яқинида Украина пилотсиз учар аппаратини уриб туширди, деб хабар берди РИА Новости мухбири.
Дрон парчалари станцияга кириш қисмидаги йўл ёнига қулаган. Воқеа жойига етиб келган Россия ҳарбийлари тахминларга кўра, бу Польшада ишлаб чиқарилган Warmate дронидир.
Кеча кечқурун Украина ҳарбий кучлари Энергодарга, жумладан, шаҳар маъмуриятига 60 дан ортиқ артиллерия зарбаларини берди. Қурбонлар йўқ.
Аввалроқ МАГАТЭ миссияси Киевдан ЗАЭС томон ҳаракат қилган эди. Делегация “ядро хавфсизлиги билан шуғулланувчи МАГАТЭ котибиятининг 15 нафарга яқин ходимидан” иборат. Уларга БМТ вакилларидан иборат гуруҳ ҳамроҳлик қилмоқда.
Бир кун олдин Украина ҚК томонидан ўққа тутилганидан сўнг, снаряд ёқилғи сақланадиган станция биноси томини тешиб ўтди. Шу билан бирга, БМТ АЭСга ким зарба берганини билмаслигини айтди. Ўз навбатида, Пентагон вакили айнан украиналик қўшинлар томонидан ўқ узганини инкор этмади, балки буни жавоб зарбаси деб атади.
Запорожье АЭС Днепрнинг чап қирғоғида, Энергодар ёнида жойлашган. Бу блоклар сони бўйича энг катта ва Европадаги энг кучли атом электр стантсиясидир. Март ойидан бери АЭС россиялик ҳарбийлар томонидан қўриқланади. Россия ТИВ маълумотларига кщра, бу ядровий ва радиоактив материалларнинг сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур. Украина ҳарбийлари Энергодар, унинг атрофидаги қишлоқлар ва шаҳарга туташ Запорожье АЭС ҳудудини мунтазам равишда ўққа тутишда давом этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0