Колумнистлар

Россия Михаил Горбачёв бошқарувидан қандай сабоқ олиши керак?

© AP Photo / Boris YurchenkoАндрей Громыко и Михаил Горбачев в президиуме Верховного Совета РСФСР
Андрей Громыко и Михаил Горбачев в президиуме Верховного Совета РСФСР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Горбачёв ва унинг командаси коммунизмга ишонмадилар, капитализмнинг моҳиятини билмадилар - натижада буюк давлатни вайрон қилдилар.
ТОШКЕНТ, 31 авг - Sputnik. Россия ва Ғарб Горбачёв билан турлича хайрлашмоқда: Россия тарихида у СССРни вайрон қилувчи, Ғарб учун эса - Совуқ урушни тугатган ва Германия ва Европани бирлаштиришга йўл очган одам бўлиб қолади.
Россия ўз тарихидаги энг ношуд ҳукмдорлардан бирини дафн этаётган вақтда, Ғарб “замонасидан олдинга ўзиб кетган даҳо” билан хайрлашмоқда. Шу сабабли, ҳақиқатан ҳам иккита хайрлашув маросими бўлса, ажабланарли эмас - бири Москвада, иккинчиси Лондонда, бизнинг Горбачёв "Россияга ва бутун дунёга эркинлик берди" деб куйловчи муҳожирларимиз иштирокида.
Россия ва Ғарбда бу шахсга муносабатлар бунчалик катта фарқ қилиши тасодифий эмас - бу биз ва Ғарб ўртасидаги, Россия жамиятининг кўпчилиги ва ғарбпараст озчилиги ўртасидаги энг чуқур тафовутни акс эттиради.
Горбачёвнинг ўзи Россияни қолоқ деб ҳисобламасди ва унинг қулашини истамасди. Лекин ўзининг нодон ислоҳотлари билан Ватанимизга улкан қайғу ва азоблар келтирди. Биз ҳалигача унинг ҳалокатли ҳукмронлигининг азобини тортмоқдамиз ва унинг оқибатларини, тузатилиши мумкин бўлганларни тузатмоқдамиз.
Лекин Ғарб, Горбачёв фаолиятидан, тарихан унчалик узоқ бўлмаса ҳам, фойда кўрди. Энди бўлса Ғарб ҳам Горбачёвнинг ўлимидан ҳам яна ўзининг қандайдир мақсадларида фойдаланмоқчи бўлаяпти.
Жо Байден шундай ёзган: “У ҳокимиятга келганида, Совуқ уруш деярли 40 йил давом этган ва ҳалокатли оқибатларга олиб келган коммунизм янада узоқ давом этаётган эди. Фақат бир неча юқори мартабали совет амалдорлари ниманидир ўзгартириш кераклигини тан олишга журъат эта олдилар. <...> Ўн йиллик зўравон сиёсий қатағонлардан сўнг у демократик ислоҳотларни ўтказди. У ошкоралик ва қайта қуришга шунчаки шиор сифатида эмас, балки Совет Иттифоқи учун олға интилиш йўли сифатида ишонди. Натижада миллионлаб одамлар учун хавфсизроқ ва эркинроқ дунё яратилди".
Гап нима ҳақида кетаётгани аниқ: Россия яна йиллар давомида сиёсий репрессиялар, яккаланиш ва маҳрумликларга дуч келади, лекин эртами кечми янги Горбачёв келиб, русларга эркинлик олиб келади ва ҳо казо... Нега Ғарбдаги кўп одамлар бунга ишонишади? Чунки бизнинг ғарбпараст либералларимиз ҳаммани бунга ишонтиришда давом этмоқда. Горбачев эса бунга ёрқин мисол.
Бўш орзуларми? Ҳа, агар Горбачёв бошқарувининг асосий сабоқларини ўзимиз ўргансак.
Сабоқ шундан иборатки, Россия нафақат Ғарбнинг, на ҳатто унинг иттифоқчисининг бир қисми бўлиши мумкин эмас, балки ўз мустақиллиги ва ўзини ўзи таъминлашни ҳар томонлама мустаҳкамлаши керак.
Ахир СССР ниҳоятда мустақил ва ўзини ўзи таъминлайдиган давлат эди, нега у инқирозга учради? Ҳамма гап шундаки, собиқ Иттифоқ раҳбариятида “умуминсоний қадриятлар” сари интилмоқчи бўлган шахс пайдо бўлди ва уч-тўрт йил ичида бутун тизимни таназзулга учратди. Худди шундай ҳолат яна такрорланмаслигига ким кафолат беради?
СССР ҳақиқатан ҳам ўз мафкураси ва ўзига хос ижтимоий-иқтисодий моделни тарғиб қилди. Ўз даврида мамлакат максимал қудратига эришди, лекин умумий Ғарбнинг бир қисми бўлишга интилмади. CCCРда бундай интилиш ҳатто душманлик сифатида қабул қилинар эди.
Лекин бу қудратнинг барчаси жуда нозик пойдевор - коммунистик ғоя устида турарди. Ҳкумрон элитанинг аксарияти ушбу ғоя тарафдори бўлса-да аҳолининг кўпчилиги унга бефарқ эди. 1970 йилларда коммунизм истиқболларида, айниқса номенклатуранинг ўрта бўғинларида умидсизлик бошланди ва бутун тизим таҳдид остида қолди.
Горбачёвнинг 1985 йилда ҳокимият тепасига келиши натижасида, шошилинч ва мазмунли ислоҳотлар ўрнига барча соҳаларни: иқтисодиёт, мафкура, ташқи сиёсатни бир вақтнинг ўзида қайта қуришни бошлаб юборди. Горбачёвнинг ўзи ҳам, унинг атрофидагилар ҳам улар бошлаган ислоҳотлар қандай оқибатларга олиб келишини тушунишмас эди. Улар старт берган ислоҳотлар барча соҳаларда ҳокимият тизими, ижтимоий муносабатларда ва иқтисодиётда номутаносибликка олиб кела бошлаганида, улар шунчаки бир вақтнинг ўзида ҳам газни ва тормозни босган ҳолда, ўзларини у ёқдан бу ёққа ура бошлади.
Бунинг асосий сабаби эса - уларнинг энди коммунист эмаслигида эди. Яъни улар Совет Иттифоқи қурилган асосий ғояга ишонмаганлиги эди. Улар аввало конвергенцияга (яъни социализм ва капитализм синтезига), сўнгра соф бозор иқтисодиётига ўтишни хоҳладилар. Лекин шу билан бирга, улар капиталист ҳам эмас эдилар, яъни улар на Ғарб жамиятининг тузилиш тамойилларини, на жаҳон бозори ва иқтисодиёт қонунларини билишарди. Агар улар бу нарсаларни билганида эди, кўплаб Ғарб институтлари ва воситаларининг СССР учун мутлақо номақбуллигини тушунган бўлишар эди.
Улар коммунизмга ишонмадилар, капитализмнинг моҳиятини билмадилар - натижада буюк давлатни вайрон қилдилар.
Уларнинг нодонлигининг асосий сабаби эса яна бири - Россияни нотўғри тушуниш, минг йиллик ноёб цивилизацияга мансублик ҳисси йўқлиги эди. Ҳа, бу большевизмнинг оқибатларидан бири эди, лекин Совет ҳокимиятининг етмиш йиллик даврида мослашишга уринишлар бўлди, яъни марксизм-ленинизмни руслаштириш ва жаҳон инқилоби ғоясини рад этишга уриниш бўлди.
Лекин минг афсуски, улар чинакам миллий фикрлайдиган, давр чақириқларига жавоб бера оладиган (яъни жиддий ислоҳотларни амалга оширишга) қодир элитани шакллантириш учун етарли даражада бўлмади. Албатта, номенклатуранинг энг юқори қатламлари ўзларининг мутлақ кўпчилигида ҳалол ва ватанпарвар эдилар. Аммо элитанинг учинчи ёки тўртинчи бўлаги (жумладан, зиёлиларнинг катта қисми) мафкуравий жиҳатдан мутлақо чириган ва "Ғарб олдида бўйин эгувчиларга" айланиб бўлган эди. Горбачёвнинг бутун сиёсати барбод бўлгач, улар ташаббусни ўз қўлларига олдилар ва энг катта геосиёсий фалокат оқибатларидан ўз манфаатларига фойдалана бошладилар.
Ҳозир бўлса, Россия Иттифоқнинг парчаланиши оқибатларини тузатмоқда, яъни ўзининг бирлигини тикламоқда. Бу қийин ва узоқ жараён, лекин у муқаррар. Аммо бундан ҳам муҳими, агар стратегик жиҳатдан, Россияни биладиган ва севадиган, ўз миллийлигини англайдиган одамлардан иборат ҳақиқий мустақил миллий элитани шакллантириш ва тарбиялаш жараёни.
Бу мамлакатимизда ҳеч қачон янги ҳалокатли қайта қуришлар содир бўлмаслигини, балки халқимиз манфаатларига жавоб берадиган чинакам кучли ижтимоий-иқтисодий тизимни шакллантириш ва барпо этишнинг асосий кафолатига айланади. Ва бу биз учун Горбачёв муваффақиятсизлигидан олинган энг яхши сабоқ бўлади.
Янгиликлар лентаси
0