“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари Давлат божхона қўмитасига бириктирилади

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишИнвалиды-ветераны Великой Отечественной войны
Инвалиды-ветераны Великой Отечественной войны - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация воситалари билан таъминланади.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати Давлат божхона қўмитасига бириктирилади. Бу ҳақида 30 август куни президент томонидан қабул қилинган қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Давлат божхона қўмитасига Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий усуллар ва ижтимоий технологияларни жорий этишда доимий асосда кўмаклашиш топширилди.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация воситалари билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш режалаштирилган.
2023-2024 йилларда “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларининг ҳудудида видеокузатув мосламалари ўрнатилади.
2022 йил 1 октябрдан бошлаб “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларидаги тарбиячиларни ҳар йили камида бир маротаба малака ошириш курсларида ўқитиш тартиби жорий этилади.
Қолаверса, 2023 йил 1 июнга қадар руҳий ва жисмоний ривожланишида камчилиги бўлган шахсларнинг замонавий абилитация ва реабилитация муолажаларидан ўтиши учун “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари негизида зарур технологик шароитлар яратилади.
Янгиликлар лентаси
0