Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилди – унинг вазифалари

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашига раҳбарлик қилиш Сардор Умурзаковга зиммасига юкланди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Шавкат Мирзиёев 30 август куни тегишли қарорга имзо чекди.

Президентнинг тадбиркорлар билан ўтказган “очиқ мулоқоти”да билдирилган таклиф ва ташаббусларнинг вазирлик ва идоралар томонидан самарали ва ўз вақтида ижро қилиниши ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари бири.

Кенгаш тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказади.
Тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этади.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашади.
Кенгашга Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислик қилади.
Эслатиб ўтамиз, президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кенгашини тузилиши Шавкат Мирзиёевнинг 22 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида маълум қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0