Тошкентда III Ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади

© Фото: “Ҳунарманд” уюшмаси ахборот хизмати “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси
“Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида III Ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. 3-4 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги марказий истироҳат боғида III Ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу галги фестиваль ноодатий мусиқий чиқишларни ҳамда кутилмаган ритмларни ўз ичига олади. Бастакорларнинг винил пластинкалардаги бетакрор ижролари, ноёб альбомлар фестивалга ўзгача шукуҳ бағишлайди.
Қолаверса, фестивалда жонли концертларни намойиш қилиш режалаштирилган. Мусиқий дастурнинг ҳамкори TBC банк ҳисобланади.
Шунингдек, бозор ҳудудида фуд-корт очилади, фестиваль иштирокчилари бетакрор қаҳвадан татиб кўришлари, оилавий рестораннинг қандолатчилик маҳсулотларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Фестивалгни томоша қилиш бепул.
Янгиликлар лентаси
0