Учта араб авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишлар бўйлаб парвоз қилади

© AFP / FAYEZ NURELDINEСамолёт авиакомпании "Flynas"
Самолёт авиакомпании Flynas - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2022
Oбуна бўлиш
“FlyNas” ва “WizzAir” Тошкентни Жидда ва Абу-Даби билан, “Flydubai” эса — Наманганни Дубай билан боғлайди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. “Ўзавиация” Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистонининг учта авиакомпанияларига Ўзбекистонга мунтазам парвозларни ошириш учун рухсатнома берди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
“Wizz Air Abu Dhabi ” авиакомпанияси Абу Даби – Тошкент – Абу Даби йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширади. Авиакомпания паврозларни Airbus 321 ҳаво кемаларида амалга оширишни режалаштирмоқда.
“Fly Dubai” авиакомпанияси Дубай-Наманган-Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди. Бу компания 2019 йилдан буён Тошкент аэропортига парвоз қилмоқда. Бундан ташқари, сентябрда Самарқандга авиақатновни йўлга қўяди. Авиакомпания мунтазам авиақатновларни Boeing 737 ҳаво кемаларида амалга оширади.
Арабистоннинг “FlyNas” авиакомпанияси Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам парвозлар учун рухсатномага эга бўлди. У парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0