“Кинематография фидокори” кўкрак нишони таъсис этилди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСъемки нового фильма Алексея Попогребского «Последний день»
Съемки нового фильма Алексея Попогребского «Последний день» - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
У билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 31 августдаги 480-сон қарори билан “Кинематография фидокори” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Низомга кўра, кўкрак нишони билан миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни кенг тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшган шахслар тақдирланади.
© Telegram / huquqiyaxborot“Кинематография фидокори” кўкрак нишони
“Кинематография фидокори” кўкрак нишони  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
“Кинематография фидокори” кўкрак нишони
Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар ҳар йили 1 декабргача Кинематография агентлигига берилади.
Тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш учун Агентлик бош директори томонидан 5 кишилик комиссия тузилади.
Комиссия томонидан 20 декабргача муносиб номзодлар бўйича хулоса қабул қилинади ва у асосида бош директор буйруғи 25 декабргача қабул қилинади.
Кўкрак нишони ҳар йили 28 декабрь – Халқаро кино куни арафасида тантанали топширилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари (1,2 млн сўм) миқдорида пул мукофоти берилади.
Янгиликлар лентаси
0