Мирзиёев Қорақалпоғистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чораларини тасдиқлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев подписывает документы.
Шавкат Мирзиёев подписывает документы. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистонга 100 миллион доллар эквивалентида кредит линиясини ажратилади.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда тадбиркорлик ва инфратузилмаларни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга кўра, Қорақалпоғистоннинг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар бўлган даврда:
фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ставкалари 50 фоизга камайтирилган ҳолда;
ижтимоий солиқ камайтирилиб, 1 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида;
якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланаётган ижтимоий солиқ шаҳарлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 12 бараварга, туманлар ҳудудида фаолият юритаётганлар учун 6 бараварга камайтирилиб, йилига БҲМнинг бир баравари миқдорида белгиланди.
Бунда, йирик солиқ тўловчилар, доимий муассасалар, бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахсларга мазкур бандда белгиланаётган имтиёзлар татбиқ этилмайди.
1 октябрдан 2028 йил 1 январга қадар давлат Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилишда, шу жумладан экспорт қилинадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун харид қилинган хомашёни республика бўйлаб ташишда транспорт харажатларининг 70 фоизини қоплаб беради.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маҳаллий бизнес олган кредит суммасининг 75 фоизигача кафилликлар тақдим этади. Кафилликнинг максимал миқдори - 2,5 миллиард сўм.
Минтақада оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари учун қўшимча 200 миллиард сўм кредит ажратилади, ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилишга 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдимэтилади.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига Қорақалпоғистонга 100 миллион доллар эквивалентида кредит линиясини ажратиш топшириғи берилди.
95 миллион доллар миқдоридаги кредит линияси тижорат банкларига, 5 миллион доллари эса “Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо қилишга ажратилади.
Бу маблағлардан ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади. Йиллик 14 фоиз ставкада, 7 йилгача муддатга, шу жумладан 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан.
Бундан уй-жой қурилиши, савдо, воситачилик соҳасидаги лойиҳалар, шунингдек, акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар ҳамда айланма маблағларни тўлдириш ҳолатлари мустасно.
Эслатиб ўтамиз, президент Нукусга ташрифи давомида Қорақалпоғистон учун алоҳида имтиёзлар берилишини маълум қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0