Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина ЗАЭСда қандай фитна уюштирмоқчи эди - Россия МВ

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишДелегация МАГАТЭ на пути к Запорожской АЭС
Делегация МАГАТЭ на пути к Запорожской АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Oбуна бўлиш
БМТ Бош котибининг ҳеч қандай реакция билдирмаётгани уларнинг Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазиятга ёндашувининг холислигига шубҳа уйғотади - Россия МВ.
ТОШКЕНТ, 1 сен - Sputnik. Украина диверсантлари Запорожье АЭСини эгаллаб олиб МАГАТЭ делегациясидан тирик қалқон сифатида фойдаланмоқчи бўлган, деди Россия Мудофаа вазирлиги.
Агар Киев режимининг Запорожье атом электр станциясини қўлга киритиш бўйича бугунги операцияси муваффақиятли якунланганида, Россия ҳарбийлари ҳужумини олдини олиш мақсадида диверсантлар МАГАТЭ делегациясидан "жонли қалқон" сифатида фойдаланган бўларди.
Ушбу мудҳиш режа натижасида, МАГАТЭ миссиясининг вазифаси ЗАЭСнинг янги мақоми яъни - "Запорожье АЭСи тўлиқ Киев назоратига ўтганини" қайд қилиш бўлар эди.
Бунда АҚШ ва Европа пойтахтларидан Россияга қарши шов-шувли баёнотларнинг янги тўлқини бошланар ва улар атом электр станцияси Украина ҳарбийлари назорати остида қолиши кераклигини ва АЭС атрофида “демилитаризация зонаси”ни ташкил қилишни талаб қилган бўларди.
МАГАТЭ директори Гросси ва унинг жамоасининг позицияси ҳурматга лойиқ, - деб ёзади Россия МВ, - улар Киевнинг провокациялари ва Украинанинг ўққа тутилишига қарамай, станцияга етиб келишди.
Ушбу вазиятда Зеленский режимининг ғарбий ҳомийлари сукут сақлаётгани - уларнинг АЭСдаги бугунги провокацияни тайёрлашдаги жимгина иштирокини яна бир марта тасдиқлайди.
Аммо БМТ Бош котиби жамоатчилик олдида ҳеч қандай реакция билдирмаётгани - ҳайратланарли. Биз бундан БМТнинг Запорожье атом электр станцияси атрофидаги вазиятга ёндашувининг холислигига шубҳа уйғотади. Бу келажакда ушбу нозиқ ҳудудда вазиятнинг янада қалтислашишига олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда МАГАТЭ вакиллари ЗАЭСни тарк этишди. Миссия раҳбари Рафаэль Гросс айтишига кўра, у кўздан кечирмоқчи бўлган барча жойларни кўрган ва уларнинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилган.
Миссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
МАГАТЭ вакиллари ЗАЭСда нималарни кўздан кечиришди - видео
Янгиликлар лентаси
0