Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Еврокомиссия раҳбари Россия гази учун нарх чегарасини белгилашга чақирди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГазодобывающее предприятие компании «Укргаздобыча» во Львовской области
Газодобывающее предприятие компании «Укргаздобыча» во Львовской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
Углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади.
ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляен Россиянинг қувур орыали Европага етказиб берилаётган гази учун энг юқори нархни жорий этишга давъват қилди.
“Россиядан Европага қувур орқали келаётган газ нархини чеклаш вақти келганига қатъий ишонаман”, деди у.
Бундан ташқари, Financial Times хабар беришича, G7 мамлакатлари молия вазирлари жума куни бўладиган учрашувда Россия нефти нархига ҳам чекловлар қўйиш ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашни режалаштиришмоқда.
Улар, шунингдек, Россия хомашёси халқаро ҳамкорлар билан келишилган нархда ёки ундан паст нархда сотиб олинмаса, Россия нефти ва нефть маҳсулотларини денгиз орқали ташиш бўйича хизматлар кўрсатишни тақиқлашни қўйишни режалаштирмоқда.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев айтишига кўра, нефт ва газ нархи бозор тамойилларига асосланмаган ҳолда белгиланган тақдирда Россия шунчаки ушбу мамлакатларга углеводородлар сотишни тўхтатади.
Бир кун аввал бош вазир ўринбосари Александр Новак ҳам Россиядан ёқилғи нархига чеклов жорий этилишини қўллаб-қувватлайдиган давлатларга Москва нефть етказиб бермаслигини айтган эди.
Маълумот учун, Ғарб давлатлари Украинадаги махсус операция фонида Россиянинг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли уринишларни амалга оширишда давом этмоқда. Экспертлар хулосасига кўра, углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади ва бу жараён аллақачон бошланган.
Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0