Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Махсус операция кундалиги: 1 сентябрнинг асосий воқеалари

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишДелегация МАГАТЭ на пути к Запорожской АЭС
Делегация МАГАТЭ на пути к Запорожской АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
МАГАТЭ делегацияси ташрифи олдидан Украина томонидан уюштирилган блиц-криг мутлақ муваффақиятга учради. Делегация ЗАЭСга етиб келди ва у ерда Украина томонидан берилган зарбаларни қайд этди.
ТОШКЕНТ, 2 сен - Sputnik. Украинада махсус операция белгиланган режа бўйича давом этмоқда. Ўтган сутканинг энг муҳим воқеалари ҳақида батафсил. РИА Новостига асосан.
Украина томони кўрсатган қаршилиги ва уюштирган фитналарига қарамасдан, 1 сентябрь куни МАГАТЭ миссияси Энергодардаги Запороже АЭСни кўздан кечирди. "Росатом" делегацияси раҳбари ва Запорожье АЭС ходимлари агентлик мутахассисларга станция ҳудудини ва Украина қўшинлари зарбасидан зарар кўрган иншоотларни кўрсатди.
️МАГАТЭ раҳбари Рафаэл Гроссининг таъкидлашича, миссия заводдаги вазият бўйича асосий маълумотларни олган ва уларни станция ишчиларидан олган фактлари билан боғлаган. Миссия мутахассисларининг бир қисми батафсил таҳлил учун ЗАЭСда ишлашда давом этади.
Пайшанба куни эрталаб Россия Қуролли кучлари Запорожье атом электр станцияси яқинида Украинанинг тактик ҳужумчи кучларини йўқ қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги. Украина десантчилари ЗАЭСни эгаллаб олишга уринган. Ушбу операция Британия махсус хизматлари назорати остида амалга оширилган, деди Запорожье вилояти маъмурияти бош кенгаши аъзоси Владимир Рогов.
️Россия Федерацияси 6 сентябрь куни Запорожье АЭС атрофидаги вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини чақирди ва унда Гросси ва БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг нутқ билан иштирок этишни сўради.
️Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари бир суткада Харьков ва Херсон вилоятларида Украинанинг саккизта учувчисиз учоқларини ҳамда АҚШда ишлаб чиқарилган иккита АGМ-88 HARM антирадар ракеталарини уриб туширди.
️Россия авиацияси Андреевка яқинида Украинанинг олтита штаби ва М777 Америка гаубицаларининг бир взводини йўқ қилди.
️Кун давомида Киев режими Николаев-Кривой Рог йўналиши бўйича ҳужумга ўтишга муваффақиятсиз уринишларини давом эттирди, натижада Украина қўшинлари яна 350 кишини йўқотди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
️Россия Аэрокосмик кучлари, ракета ва артиллерияси ёрдамида Украина қўшинларининг олдинга силжиб бораётган бўлинмалари ва захираларига оғир зарбалар берилди.
️Россия Аэрокосмик кучлари ДХРнинг Часов Яр қишлоғи яқинида юқори аниқликдаги қуроллардан зарба бериб, 100 дан ортиқ миллатчини йўқ қилди.
Эслатиб ўтамиз, 24 февралдан буён Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси “саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган. Россия президентининг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўзи хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир.
Миссия МАГАТЭ посетила Запорожскую АЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
МАГАТЭ вакиллари ЗАЭСда нималарни кўздан кечиришди - видео
Янгиликлар лентаси
0