Супер-контракт 10 фоизга камайтирилди

© Pixabay / Gerd AltmannСтудентка
Студентка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги ОТМларда супер-контракт 10 фоизга камайтирилди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги барча давлат олий таълим муассасаларида табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Таъкидланишича, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йили учун барча давлат олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, фақат табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари 10 фоизга камайтириб белгиланди.

Бу жадвал орқали йўналишлар кесимидаги табақалаштирилган (супер) тўлов-контракт миқдорлари билан танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0