Таълим муассасаларида кислородли коктейллар сотиш мумкин эмас — ССВ

© Sputnik / Sergey Pyatakov / Медиабанкка ўтишДевушки в летнем кафе на улице Старый Арбат после снятия карантина в Москве
Девушки в летнем кафе на улице Старый Арбат после снятия карантина в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2022
Oбуна бўлиш
Буйрак, жигар, ўт йўллари ёки ошқозон-ичак ўткир касалликларини бошдан кечирган ҳамда сурункали хасталиклари бўлган ўқувчиларга парҳез овқатланиш ташкил этилади.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Таълим муассасалари ошхоналарида кислородли коктейллар сотиш мумкин эмас. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, кунлик овқатланиш рациони намунавий таомномага мос келиши шарт,- дейилади вазирлик хабарида.
Шунингдек, бўйрак, жигар, ўт йўллари ёки ошқозон-ичак ўткир касалликларини бошдан кечирган ҳамда сурункали хасталиклари бўлган ўқувчиларга парҳез овқатланиш ташкил этилади. Бундай овқатланиш тартибига муҳтож болалар нонушта ва тушликларини тайёрлашда маҳсулотларга махсус ишлов берилиши зарур.
Янгиликлар лентаси
0