Дунёда

Британияда ядро қуролини қўллашнинг эҳтимолий муддати айтилди

© Пресс-служба президента УкраиныВестминстерский дворец в Лондоне. Архивное фото
Вестминстерский дворец в Лондоне. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Британиялик депутат ядро қуролини қўллашнинг эҳтимолий муддатини айтди.
Британияда ядро қуролини қўллашнинг эҳтимолий муддати айтилди.
Британиялик депутат Тобиас Эллвуд яқин 10 йил ичида ядро қуролидан фойдаланиш хавфи ҳақида гапирди.
Келгуси ўн йил ичида дунёда тактик ядро қуроли қўлланилиши мумкин, деди Британиянинг ҳукмрон Консерватив партияси депутати Times Radio эфирида.
Унинг фикрича, бу халқаро майдонда кескинлик кучайиши билан боғлиқ.

"Биз ниҳоятда оғир ўн йилликда яшаяпмиз. Дунёмиз ўзгаради. Қанчалик қўрқинчли бўлмасин, келгуси ўн йил ичида тактик ядро қуролидан фойдаланишга гувоҳ бўламиз", - деб тахмин қилди Эллвуд.

Депутатнинг фикрича, Британияга мамлакатга “жуда оғир” ўн йилликдан омон қолишга ёрдам берадиган “янги Уинстон Черчилл” керак.
Мамлакат бош вазири лавозими учун курашда иштирок этаётган Британия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Лиз Трусс аввалроқ, агар керак бўлса, ядро қуролини ишга тушириш тугмачасини босишга тайёр бўлишини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0