ДХМларда ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш вақтинча тўхтатилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишВ России начали выдавать водительские удостоверения нового образца
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Oбуна бўлиш
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий этилди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий этилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати соҳасида “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими” жорий қилинганлиги муносабати билан, 1-5 сентябрь кунлари техник-профилактик ишлар амалга оширилиши режалаштирилган.
Шу сабабдан, ЯИДХП ва Давлат хизматлари марказларида, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ва бошқа автотранспорт воситасига боғлиқ давлат хизматларини кўрсатиш вақтинчалик тўхтатилади.
Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилади.
Янгиликлар лентаси
0