Мактаб дарсликлари учун ижара тўлови миқдори маълум бўлди

© Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматиБир дона дарслик учун ижара тўлови миқдори
Бир дона дарслик учун ижара тўлови миқдори - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Oбуна бўлиш
Ижара тўлови суммасини ота-оналар дарслик тўпламини тўлиқ олгач, 1 октябрга қадар амалга оширишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. 2022/2023 ўқув йилида ўртача бир дона дарслик учун ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, республика мақсадли китоб жамғармасининг Васийлик кенгаши дарсликлар ва машқ дафтарларининг ижара тўлови миқдорларини белгилаган.
Унга кўра, жорий ўқув йилида ўртача бир дона дарслик (машқ дафтари) учун ягона ижара тўлови 5 707 сўмни ташкил этмоқда ва ўтган ўқув йилидаги миқдор (2 740 сўм)га нисбатан 2 967 сўм (108 %)га ошган. Ижара тўлови суммасини ота-оналар дарслик тўпламини тўлиқ олгач 1 октябрга қадар амалга оширишлари мумкин.
© Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматиБир дона дарслик учун ижара тўлови миқдори
Бир дона дарслик учун ижара тўлови миқдори - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Бир дона дарслик учун ижара тўлови миқдори
Ижара тўлови миқдорлари дарсликлар учун амалга оширилган харажатлардан келиб чиқиб, бир дона дарслик учун ягона суммасини тўпламдаги дарслик ва машқ дафтарлари сонига кўпайтириш йўли орқали белгиланади. Бунда ягона сумма барча синф ва таълим тиллар учун бир хил этиб белгиланади.
“Жорий йилда янги дарсликларнинг чоп этилиш ҳаражатларининг, хусусан дунё бозорида қоғоз нархи (фақатгина 2022 йилнинг ўзида қоғоз нархи 60-70 фоизга ошган) ва қоғозни мамлакатимизга етказиб бериш бўйича транспорт ҳаражатларининг кескин ошиб кетиши, табиийки дарсликларни чоп этиш учун ҳаражатларнинг ҳам ошиб кетишига олиб келди”, - дейилади хабарда.
Қуйидаги фуқаролар дарслик ижара тўловидан озод этилади:
биринчи синф ўқувчилари;
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оилаларнинг фарзандлари;
“Меҳрибонлик уй”лари тарбияланувчилари;
Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари ўқувчилари.
Қайд этиш жоизки, жорий йилда президент фармони билан умумтаълим мактабларининг 3-, 6-, 7- ва 10-синфлари учун тўлиқ, шунингдек 2- ва 3-синф учун машқ дафтарлари, барча синфлар учун инглиз тили, немис тили ва рус тили фанларидан жами 60 миллион нусха янги авлод дарсликлари (2021 йилда 25 миллион дарслик) чоп этилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0