Мактаблардаги ичимлик сувига қандай санитария талаблари қўйилган?

© Sputnik / Рамиз БахтияровБелая рубашка с длинными рукавами и приподнятым воротником, кепка и холод главное оружие против Ташкентского солнца
Белая рубашка с длинными рукавами и приподнятым воротником, кепка и холод главное оружие против Ташкентского солнца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Oбуна бўлиш
Таълим муассасаларида ўқувчилар махсус гигиеник талабларга мос тоза ичимлик сув билан таъминланиши керак.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Таълим муассасаларидаги ичимлик режими стационар сув ичиш фавворачалари, идишлардаги кайнатилган сув ва қадоқланган сув ҳолатида ташкил этилиши керак. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, “Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”да ичимлик режимини таъминловчи ташкилотларга талаблар белгиланган.
Унга кўра, таълим муассасаларида ўқувчилар махсус гигиеник талабларга мос тоза ичимлик сув билан таъминланиши керак.
“Таълим муассасасидаги ичимлик режими қуйидаги шаклларда ташкил этилиши лозим: стационар сув ичиш фавворачалари, идишлардаги кайнатилган сув ва қадоқланган сув ҳолатида”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, ўқувчилар таълим муассасасида қоладиган вақт мобайнида сувдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши лозим. Станционар ичимлик фавворачалари 10 смдан кам бўлмаган вертикал сув оқими атрофида чегаралаб турувчи доиранинг бўлиши ҳам кўзда тутилиши керак.
Агар ташкилот идишдаги сув орқали ичимлик режимини ташкил этса, у етарли миқдордаги тоза идишлар, шунингдек, тоза ва ишлатилган чинни ёки фаянс идишлар учун алоҳида патнислар билан таъминланган бўлиши шарт. Бир марталик идишларни тўплаш учун махсус контейнерлар бўлиши даркор.
Таълим муассасасига келтириладиган қадоқланган сувнинг сифати ва хавфсизлигини кафолатловчи ҳужжати бўлиши шарт.
Янгиликлар лентаси
0