Жамият

Самарқанддаги 16 та кўча 4 кунга ёпилади - чизма

© Sputnik / Сергей ГунеевВид на город Самарканд в Узбекистане
Вид на город Самарканд в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Самарқанд шаҳрининг 16 та кўчасида автомобиль ҳаракати вақтинча чекланади.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити муносабати билан 14-17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 14 сентябрдан 17 сентябрга қадар Самарқанд шаҳрининг Ибн Сино, Бўстонсарой, Университет ҳиёбони, Намозгоҳ, Садриддин Айний, Регистон, Рўдакий, Шохизинда, Усто Умар Жўрақулов, Ислом Каримов, Афросиёб, Беруний, Мирзо Улуғбек, Гулобод, Муқимий ва Даҳбед кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.

“Шу муносабат билан вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат ташкил этилганлигини ва махсус флайерлар ишлаб чиқилганлигини маълум қиламиз”, - дея қўшимча қилинган хабарда.

© Самарқанд ИИБ матбуот хизмати Транзит ўтувчи енгил транспорт воситаларини Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш автомобиль йўлларининг чизмаси
Транзит ўтувчи енгил транспорт воситаларини Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш автомобиль йўлларининг чизмаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2022
Транзит ўтувчи енгил транспорт воситаларини Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш автомобиль йўлларининг чизмаси
Ҳайдовчилар флайердаги QR код орқали йўлларда ҳаракатланишлари учун рухсат этилган айланма йўллардан мобил илова орқали ҳам кўришлари мумкин.
“14-15-16 ва 17 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрига келмоқчи бўлган фуқаролардан ташрифларини бошқа муддатга кўчиришларини сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0