Остон Ўрунов “Урал” клубига ўтди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишОстон Урунов, архивное фото
Остон Урунов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик футболчи Москванинг “Спартак” клуби шартномани бекор қилди.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов Екатерингбургнинг “Урал” клубига ўтди.
Россия футбол клуби хабарига кўра, Ўрунов жамоа таркибига эркин агент сифатида қўшилган ва 5 сентябрдан бошлаб машғулотларга киришади.
Аввалроқ Остон Ўрунов ва Москванинг "Спартак" жамоаси ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга кўра бекор қилинган эди.
21 ёшли футболчи 2020 йил ёзидан буён “Спартак” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Футболчи "қизил-оқлар" сафида 9 та ўйинда иштирок этиб, битта гол муаллифига айланган. Ўрунов 2020/21 йилги мавсум ўртасидан бошлаб "Уфа"да ижара асосида ўйнади. Бироқ клуб мавсум якунига кўра қуйи лигага тушиб кетди.
Янгиликлар лентаси
0