Ўзбекистон Ҳиротда жума намозида содир этилган террорчиликни қоралади

© Sputnik / Зафар ХалиловМИД Узбекистана
МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ҳирот шаҳридаги масжидда жума намози пайтида содир этилган портлашни қатъий қоралайди, дейилади ТИВ баёнотида.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги "Гузаргоҳ" масжидида 2 сентябрь куни жума намози пайтида содир этилган ҳамда тинч аҳоли орасида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлиши ва жароҳатланишига сабаб бўлган террорчилик ҳаракатини қатъий қоралайди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда келтирилган.
“Бу каби қабиҳ ҳаракатлар Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши баробарида, мамлакатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ҳамда миллий тотувликнинг ўрнатилишига тўсқинлик қилади. Ҳалок бўлганларининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз”, - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, жума куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги масжидда содир бўлган портлаш оқибатда ўнлаб кишилар қурбон бўлди, хусусан, ушбу масжид имоми ҳам ҳалок бўлди.
Янгиликлар лентаси
0