Россия санкциялар туфайли “пулга чўмиляпти” – ОАВ

© Sputnik / Нина ЗотинаДенежные купюры: евро и США.
Денежные купюры: евро и США. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2022
Oбуна бўлиш
Ғарб ОАВлари Россиянинг энергия ресурслари экспортидан олаётган даромади ўсиб бораётганини қайд этмоқда.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Россиянинг энергия ресурслари экспортидан олаётган даромади Ғарб санкциялари туфайли ўсди. Бу ҳақда RTL радиоси эфирида франциялик журналист ва ёзувчи Франсуа Ленгле маълум қилди.

“У (Россия – таҳр.) том маънода пулга чўмилмоқда <…> Россия санкциялар туфайли кўпроқ пул ишлаяпти. Бозорда энергия ресурсларининг кам ҳажми қимматроқ нархда сотиляпти – бу кўпроқ пул ишлаб олиш имконини беради”, - деди у.

Ленгле можаро бошлангандан буён Европа мамлакатлари Россияга 84 миллиард евро тўлашганини таъкидлади, “даромад сониясига 3700 еврога ошмоқда”.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг электр ресурслари экспортидан кўрган даромади тахминан 40 фоизга ўсган.
Маълумот учун, Ғарб давлатлари Украинадаги махсус операция фонида Россиянинг нефть ва газ экспортидан келадиган даромадларини чеклаш бўйича турли уринишларни амалга оширишда давом этмоқда. Экспертлар хулосасига кўра, углеводородлари етказиб берувчи занжирларининг узилиши Европа ва АҚШда ёқилғи ва озиқ-овқат нархларининг ошишига олиб келади ва бу жараён аллақачон бошланган.
Владимир Путин аввалроқ Россияни жиловлаш ва кучсизлантириш сиёсати Ғарб давлатлари учун узоқ муддатли стратегия эканлигини ва санкциялар бутун жаҳон иқтисодиётига жиддий зарба берганини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, Ғарбнинг асосий мақсади миллионлаб одамлар ҳаётини ёмонлаштиришдир.
Янгиликлар лентаси
0