Спорт

Шашка: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 3-ўринни эгаллади

© Фото: Министерство развития спорта УзбекистанаМолодежная сборная по шашкам
Молодежная сборная по шашкам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Болгариядаги чемпионатда дунёнинг 21 та давлатидан 211 нафар умидли ёш спортчилар ғолиблик учун дона сурдилар.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. 21 август-1 сентябрь кунлари Болгариянинг Кранева шаҳрида катакли шашка бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон жамоавий баҳсларда 3-ўринни эгаллади. Бу ҳақда мамлакат Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар қиди.
Мусобақада дунёнинг 21 та давлатидан 211 нафар умидли спортчилар ғолиблик учун дона сурдилар. Мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини 12 нафар (6 нафар қиз ва 6 нафар ўғил бола) спортчи ҳимоя қилди.
Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида классик йўналишда медаллар ўз эгаларига топширилди. 14 ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда Амирбек Шаҳобов олтин, 20 ёшгача оғил болалар ўртасида Лазиз Нуралиев кумуш медалини қўлга киритди. Шунингдек, 11 ёшгача ўғил болалар ўртасида Шейхали Азизов, шу ёшдаги қиз болалар ўртасида Рухсора Баҳодирова, 17 ёшгача ўғил болалар ўртасида Алиризо Салимов ҳамда талаба қизлар ўртасида Шаҳзода Турсунмуродовалар бронза медали эгаларига айланишди.
Мазкур жаҳон чемпионатида Ўзбекистон вакиллари рапид йўналишида 3 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза, блиц йўналишида 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза, классик йўналишда 1 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза, умумий ҳисобда 6 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 8 та бронза медалини қўлга киритишди.
Қайд этиш жоизки, мазкур жаҳон чемпионати бош ҳаками этиб ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Алишер Маҳкамов тайинланган эди.
Янгиликлар лентаси
0