Мактаб ошхонаси овқатлари 3 кишидан кам бўлмаган комиссия томонидан текширилади - ССВ

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишОрганизация питания в школах
Организация питания в школах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Таълим муассасасида овқатланишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар ҳақида қуйидаги материал орқали батафсил танишиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Таълим муассасаси ошхонасидаги овқатлар сифати алоҳида комиссия томонидан текширилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тиббиёт ходимлари таълим муассасасида овқатланишни ташкил этишда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини назорат қилиб боради.
“Таълим муассасаларининг овқатланиш хонасига олиб келинадиган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги, ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш муддати шартларни кафолатловчи ҳужжатларга мувофиқ келиши шарт”, дейилади хабарда.
Илова қилинган ҳужжатларни маҳсулот тугагунча сақлаш лозим. Етказилаётган маҳсулотларнинг сифати назорат қилиш журналига ёзиб борилади.
Озиқ-овқатлар сифатини текширадиган (бракераж) комиссия аъзолари уч кишидан кам бўлмасиги керак: тиббий ходим, ошхона хизматчиси ва таълим муассасасининг вакили.
Тайёр таомлар фақатгина органолептик баҳоланиб кўрилгандан кейингина тарқатилади.
Порцияли таомларнинг вазни таомномада кўрсатилганидек бўлиши керак. Овқат тайёрлаш технологияси бузилган ҳолда, шунингдек, тайёр бўлмаган ҳолда ёки аниқланган пазандалик муаммолари бартараф этилмагунча, овқат дастурхонга тақдим этилмайди.
Ҳар куни ишга киришишдан олдин тиббиёт мутахассиси томонидан таълим муассасаси ошхона ходимларининг яра-йиринг, қўл териси касалликлари ва тананинг очиқ жойлари хасталиклари, шунгингдек, ангина, нафас олиш йўллари катарал ҳолатлари текширилиши лозим.
Овқатни витаминлар билан бойитиш тиббиёт ходимининг, у йўқ бўлган пайтда, бириктирилган бошқа масъул шахснинг назоратидан ўтказилади.
Овқатни витаминлаштириш санаси ва вақти, порция сифати, ўқувчилар сони ва суткалик дозалар ҳисобига қараб тақдим этиладиган препарат миқдори, шунингдек, сунъий витаминлаштирилган таомлар орқали бериладиган витаминлар ҳажми тўғрисидаги маълумотлар тавсия этилаётган шаклга мувофиқ қайд этиб борилади.
Озиқ-овқатларга қўйиладиган тегишли гигиеник талабларга биноан тайёр таомлар хавфсизлигини тасдиқлаш ва озиқ-овқат маҳсулотларидаги озиқ-овқат қийматини (оқсил, ёғ, углевод, калорияси, минерал моддалар ва витаминлар) аниқлаш, санитария-эпидемиология хизмати томонидан амалга оширилади.
Маълумот учун, таълим муассасасида ўқувчиларнинг сифатли ва хавфсиз таомланиши учун овқатланишни ташкил этувчи масъулдир.
Янгиликлар лентаси
0