Метро йўловчилари сони куни 200 мингдан ошиши прогноз қилинмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция с временным названием "Икинчи"
Станция с временным названием Икинчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Йўловчилар сентябрь ойида бир кунда 550-580 минг, октябрь ойида эса 600 мингга етади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Тошкентда сентябрь ойидан бошлаб метрополитендан фойдаланувчи йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан кунига 200 мингдан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақида "Тошкент метрополитени" хабар берди.
Прогнозларга кўра йўловчилар сентябрь ойида бир кунда 550-580 минг, октябрь ойида эса 600 мингга етади.
Тошкент метрополитени йўловчилардан метрополитендан фойдаланиш қоидаларига амал қилишларини сўрамоқда.

“Ҳаракатланиш вақтида ўзаро ҳурматни сақлаш, поезд ичидаги йўловчилар чиқиб кетгунига қадар кириш учун вагон эшиклари олдида турмаслик, манзилга келгач поезддан чиқиш учун имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш, вагон эшикларига суянмаслик, шахсий буюмларни вагон ва метро ҳудудида қолдирмаслик талаб этилади”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, буларнинг барчаси оралиқ интервалларининг режа асосида амалга оширилишини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади.
Янгиликлар лентаси
0