Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қаердан келаётгани маълум бўлди

© Sputnik / Сергей Пятаков / Медиабанкка ўтишМинарет Калян в Бухаре
Минарет Калян в Бухаре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Республикага 7 ой давомида жами 2416,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонга январь-июль ойларида энг кўп қозоғистонлик сайёҳлар ташриф буюрди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, республикага 7 ой давомида жами 2416,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Ушбу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 мартага (1296,8 минг нафарга) ортган.
Туристик мақсадда ташриф буюрган фуқароларнинг энг кўпи Қозоғистондан келган – 716,7 минг нафар. Кейинги ўринлардан Қирғизистон – 675,1 минг нафар ва Тожикистон – 637,0 минг нафар фуқаролари ўрин олишган. Россиядан эса 247,2 минг нафар киши келган.
Қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
Туркия – 38,6 минг нафар
Жанубий Корея – 8,4 минг нафар
Германия Федератив Республикаси - 8,0 минг нафар
Беларусь – 7,7 минг нафар
АҚШ – 6,3 минг нафар
Украина – 5,8 минг нафар
Ҳиндистон – 5,2 минг нафар
Франция – 5,2 минг нафар
Озарбайжон – 5,1 минг нафар
Исроил – 5,0 минг нафар
Буюк Британия Бирлашган Қироллик – 4,7 минг нафар
Италия – 3,0 минг нафар
Испания – 2,5 минг нафар
Хитой Халқ Республикаси – 1,9 минг нафар
Ерон – 1,6 минг нафар
Афғонистон – 1,6 минг нафар
Канада – 1,4 минг нафар
Грузия – 1,3 минг нафар
Польша – 1,3 минг нафар
Нидерландия – 1,2 минг нафар
Туркманистон – 1,1 минг нафар
Швейцария – 1,1 минг нафар
Япония – 1,0 минг нафар
Белгия – 1,0 минг нафар
Швеция – 1,0 минг нафар
Бошқа давлатлар – 19,9 минг нафар
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида 269,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрганди.
Янгиликлар лентаси
0