Россия ва Қозоғистон йўлбарсларни реинтродукция қилиш тўғрисида келишув имзолади

CC BY-SA 3.0 / Nik Harrison / Indrah the Sumatran TigerСуматранский тигр
Суматранский тигр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Россия табиий ресурслар вазири Александр Козлов ва Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Алия Шалабекова йўлбарсларни республика ҳудудига реинтродукция қилиш тўғрисида шартнома имзолади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Россия ва Қозоғистон Шарқий иқтисодий форумнинг очилиш кунида йўлбарсларни республикага реинтродукция қилиш тўғрисида келишув имзолади, уларнинг бир қисмини Приморьедан олиб келиш мумкин. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Тадбир доирасида Россия табиий ресурслар вазири Александр Козлов ва Қозоғистон Республикаси экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Алия Шалабекова йўлбарсларни республика ҳудудига реинтродукция қилиш тўғрисида шартнома имзолади. Тахминларга кўра, популяциянинг биринчи авлоди Амур йўлбарслариданиборат бўлади”, дейилади хабарда.
Бир неча йил муқаддам Қозоғистон Республикаси ҳукумати йўлбарсларни мамлакатга қайта жойлаштириш режасини эълон қилган эди. Бунинг учун тайёргарлик кўрилди, жумладан, Балхаш кўли ҳудудида алоҳида муҳофаза қилинадиган табиий ҳудуд яратилди.
“Амур йўлбарслари популяциясининг қарийб 70 фоизи Приморьеда яшайди, шунинг учун бизнинг минтақамиз реинтродукция учун ҳайвонларнинг донорига биринчи бўлиб айланади. Йўлбарсларни қўлга олиш, реабилитация қилиш ва бошқа жойга кўчириш бўйича зарур тажрибамиз бор. Шунингдек, биз уларни ҳимоя қилиш, ушбу ҳайвонларни ўрганиш, зиддиятли вазиятларни ҳал қилиш бўйича тажрибамизни баҳам кўришга тайёрмиз”, деди Ўрмон ва овчилик вазирининг биринчи ўринбосари Алексей Суровой.
Янгиликлар лентаси
0