Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди – ОАВ

© Sputnik / Саид Закерия / Медиабанкка ўтишКабул. Архивное фото
Кабул. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2022
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, Россиянинг Кобулдаги консуллик бўлими олдида афғон талабалари бўлган. Улар визага ҳужжат топшириш ёки уни олиш учун ўз навбатларини кутиб туришган.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Душанба куни Афғонистон пойтахтидаги туманлардан бирида портлаш рўй берди. Бу ҳақда “Aamaj News” агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, ҳодиса Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида содир бўлган.
РИА Новостининг манбаларига таяниб ёзишича, воқеа жойига кўплаб тез ёрдам машиналари йўл олмоқда.
“Портлаш Россия элчихонаси қаршисида рўй берди. Кўплаб тез ёрдам машиналари ўша ҳудудга йўл олди, жабрланганлар сони кўп бўлиши мумкин”, - деган гувоҳлар агентлик билан суҳбатда.
Воқеа гувоҳларининг Sputnik Афғонистонга маълум қилишларича, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етиши мумкин.
Россиянинг консуллик бўлими олдида афғон талабалари бўлган. Улар визага ҳужжат топшириш ёки уни олиш учун ўз навбатларини кутиб туришган.
Al Arabiya” телеканали портлашни худкуш террорчи содир этгани ҳақида хабар бермоқда.
Ҳозирча ҳодиса тафсилотлари очиқланмаган.
Янгиликлар лентаси
0